Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2022 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1

Профилактика масалаларига бағишланди

10.04.2013

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида вирусли инфекцияларни аниқлаш, даволаш ҳамда уларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Н.Отабеков, Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Э.Мусабоев ва бошқалар мамлакатимизда хавфли юқумли касалликларга қарши кураш аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган давлат сиёсатининг муҳим бўғини эканини алоҳида таъкидлади. Соҳага оид ҳуқуқий асослар такомиллашаётгани, тармоқ муассасалари моддий-техника базаси йил сайин мустаҳкамланиб, тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ошаётгани, турли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш ҳамда самарали даволаш чора-тадбирлари кўрилаётгани қайд этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом фарзанд туғилиши даражаси 98 фоизни ташкил этмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки, хасталикларнинг олдини олишда аҳолининг тиббий маданияти муҳим ўрин тутади. Шу сабабли даволаш муассасалари ходимлари жойларда бўлиб, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтказишнинг аҳамияти ва бошқа омиллар ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Тадбирда вирусли гепатит ва ОИТС тарқалишининг олдини олиш, касалликларни эрта аниқлаш, даволашда илғор услуб ва тажрибаларни қўллаш, даволаш ишларининг самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан Россия, Швеция, АҚШ, Япония давлатлари тиббиёт муассасалари мутахассисларининг маърузалари тингланди. Юқумли хасталикларни даволашда вируслар ҳамда инсон организмидаги генетик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда даволашни такомиллаштириш натижасида эришилаётган ютуқлар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Манба: www.uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...