Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Долзарб масала устидаги муҳокама

21.11.2012

Наманганда мамлакатимизда турли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бу борада халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган “айлана стол” ташкил этилди.

Тадбирда соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бошқармалари, ОИТСга қарши курашиш маркази, туберкулёзга қарши курашиш диспансерлар, халқ таълими вазирлиги тизими вакиллари, ўз-ўзини бошқариш идоралари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи меъёрларини мустаҳкамлаш давлат сиёсатинининг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шу мақсадда кенг кўламли дастурлар қабул қилинди ва дастурлар ижроси аниқ натижаларни кўрсатмоқда.

– Бугун Ўзбекистонда ОИТС профилактикасига етарлича эътибор қаратилмоқда,-дейди “Глобал фонд” вакили Дилрабо Ўлмасова. – БМТнинг минг йиллик ривожланиш Дастурининг асосий мақсади айнан ОИТС га қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қаратилган.

Наманган вилояти ОИТС га қарши курашиш Марказнинг бош врачи М.Ашурматов ушбу касаллик бўйича вилоятда муайян ишлар олиб борилаётганлигини ва бу каби тадбирлар механизмини келажакда янада такомиллагтириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Наманган вилоятида 2008 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ОИТС нинг тарқалишини олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармонининг ижроси бўйича вазифалар белгилаб олинган ва амалга оширилмоқда.

2009 йил 5 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ОИТС га қарши курашиш бўйича ташкилий тузилмалар ва марказлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида ” ги фармони ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарасининг муҳим омили ҳисобланади.

Ушбу қарорга мувофиқ 2010 йилда марказ икки қаватли бинога кўчирилди. Бу ерда Давлат бюджети ҳисобидан энг замонавий тиббий ускуналар, компьютерлар ва бошқа зарурий воситалар билан жиҳозланган ПЦР лабораторияси ва бўлими, иммунология, клиник биохимия, болалар хонаси ташкил этилди. Вилоят шаҳар ва туманларида 14 та “Ишонч” ва “Дустона” консультацион кабинетлари ташкил этилди.

Марказ ва жойлардаги бўлимларида турмуш қураётган ёшлар учун, бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш қишлоқ врачлик пунктларида барча шароитлар яратилган. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташкиллаштириш ва ҳар қандай касалликни олдини олишда тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун ҳам ОИТС билан курашиш бўйича марказ ходимлари айнан шу йўналишга катта эътибор қаратмоқдалар

Жумладан, ҳомила ёшидаги аёллар, ўсмир-қизларни соғломлаштириш ҳафталиклари, ўқув семинарлари, маҳалла фаоллари учун мунтазам ўтказиш тадбирлар ўтказиш ҳам тарғибот ишларини янада самарали олиб борилишига кўмаклашади.

Муҳокама жараёнида келажакда халқаро ташкилотлар билан жумладан “Глобал фонд” олиб бораётган дастурлар доирсида алоқаларни янада кучайтириш, бўйича фикрлар алмашинилди..

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...