Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда

10.10.2012

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш соҳасидаги тажриба ва истиқболдаги муҳим вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда тиббий-илмий марказлар, даволаш-профилактика муассасалар олимлари, шифокорлар, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Худоёров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳномолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда юксак самаралар бераётганлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 1998 йил 10 ноябрда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш” Давлат дастури тўғрисидаги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида сифат жиҳатдан янги, юксак талабларга жавоб берадиган замонавий муассасалар тармоғи шакллантирилди. Жумладан, илгари беш поғонадан иборат самарасиз ишлаётган, кўп харажат талаб қиладиган эски тизим ўрнига замонавий, ихчам, аҳолининг барча қатламларини қамраб олишга мўлжалланган тиббий-профилактика яратилди.

Ҳозирда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар, вилоят марказларидаги ихтисослаштирилган шифохоналар аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Улар босқичма-босқич замонавий диагностика воситалари билан таъминланмоқда.

“Соғлом она-соғлом бола” тамойили асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш уммумиллий вазифага айланиб улгурди. Шунинг учун ҳам оналар ва болалар ўлими кескин камайиб, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом авлодни вояга етказишга эришилмоқда. Бу каби ютуқларимиз 2011 йили пойтахтимизда бўлиб ўтган “Соғлом она-соғлом бола” тамойили асосида оналик ва болалаикни муҳофаза қилишнинг миллий модели:” Соғлом она-соғлом бола” мавзусидаги халқаро симпозиумда халқаро ташкилотлар томонидан юксак баҳоланди.

Ҳозирда замонавий тиббий билим ва малакага эга кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида 6 олий таълим маскани, тўқсондан зиёд академик лицей ва коллеж фаолият олиб бормоқда. Уларнинг барчаси замонавий асосида жиҳозланган.

Матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтириган лойиҳалар, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...