Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
САЛОМАТЛИГИМИЗГА ЖИДДИЙ ЗАРАР ЕТМАСИН
Мана, куз фаслининг иккинчи ойи ҳам бошланиб, кўчаларда шох-шаббалар, шунингдек, дарахтлардан тўкилаётган барглар уюми кўзга ташланмоқда. Бундай ҳолат ҳар биримиз учун оддий бўлиб кўриниши мумкин, лекин улар ёқилганда заҳарли моддалар ҳосил қилиб, инсон саломатлиги ҳамда хонадонларга катта зарар келтиради. Бунинг учун тўпланган шох-шаббалар ҳамда ахлат уюмларини мутасадди ташкилотлар ўз вақтида махсус тайёрланган чуқурларга олиб кетишлари муҳим. Афсуски, айрим ҳолларда мазкур ҳолатларга лоқайдлик билан қаралмоқда. Натижада, ёнғин ҳолатлари рўй бериб, инсонлар саломатлигига ҳам жиддий зарар етмоқда.
Ҳозирги кунда пойтахтимиз ва туманлардаги ёнғинларни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган йилнинг шу кунига нисбатан ёнғинларнинг сони ошиб бориши, содир бўлаётган ёнғинларнинг асосийси мавзелар, кўчаларда йиғилиб қолган шох-шабба ва хазонлар ёқиб юборилишини ташкил этмоқда. Айниқса, ҳамюртларимиз ишга кетаётганда ёки бўлмаса тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун сайрга чиққанлар баъзан ёқилган хазон тутунларидан кўз оча олмайдилар. Шундай ҳолатлар учраб турадики, шох-шаббалар ва ахлат уюмларини айрим кимсалар ўзбошимчалик билан ёқиб юборадилар. Бу албатта, атмосфера ҳавосида бир қатор заҳарли моддаларнинг кўпайиши инсон нафас олиш органлари ва юрак қон-томир касалликларининг кескинлашувига, шунингдек, болалар саломатлигига салбий зарар етказади. Айрим уй-жой мулкдорлари ширкатлари, туман ободонлаштириш бошқармалари ҳамда шифохоналар, мактаб ва болалар боғчалари раҳбарларининг ўз ишига масъулиятсизлиги, лоқайдлиги туфайли хазонларни ёқиб юбориш ҳоллари содир бўлмоқда. Бу борада, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан туманда хазонларни йиғиб олиш чораси, яъни 2-3 та компост чуқурлари тайёрланганлигига қарамай, бу ҳолатлар давом этиб келмоқда. Мисол тариқасида: Миробод тумани, "А. Фитрат" маҳалласи, Толимаржон кўчасидаги очиқ майдон (20 кв.м.) ҳамда "Файзобод" маҳалласи, Янги Қўйлиқ кўчаси, 14-уй олдида (150 кв.м.) сигарет чекиш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида ушбу майдонларда қуруқ ўт, шох-шабба, чиқинди ахлатлар ёниб кетган.
Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин, лекин халқимизнинг бир нақли бор: "Ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади". Оловнинг қудрати олдида бутун ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ожиз деганларидек, бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ўзимизга боғлиқ. Шундай экан, бу борада лоқайдликка йўл қўймасдан аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтиришимиз, қолаверса, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда фаолият юритишимиз зарур.
Х. УМАРОВ,
Миробод тумани ИИБ ЁХБ
З-ХЁХО катта инспектори, сержант.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...