Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6

Дори воситалари таъминотидаги долзарб вазифалар

15.10.2011

Тошкент фармацевтика институтида аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У.Вафоев, Тошкент фармацевтика институти ректори А.Юнусхўжаев ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофазалаш ва тиббиёт тизимини такомиллаштиришда юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда фармацевтика соҳаси ҳам изчил ривожланмоқда. Йигирмадан зиёд қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ушбу йўналишдаги фаолиятни тартибга солиш ва такомиллаштиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлаётир.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда юздан зиёд дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхона фаолият юритмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган 32 номдаги дори воситалари мамлакатимиз олимлари томонидан яратилган. Улар сифати ва самарадорлиги жиҳатидан хорижникидан қолишмайди. Тармоқни техник ва технологик модернизатсиялаш, халқаро сифат тизимларини жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга қаратилаётган доимий эътибор сифатли дори-дармон ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур тизимнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган янги қонунларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2009 йил 17 сентабрда қабул қилинган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун бунга мисолдир. Ушбу қонунга мувофиқ, мамлакатимизда сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш қатъий тақиқланди. Қонунчилигимизда белгиланган ушбу тамойилларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Тегишли давлат органлари томонидан ушбу қонун ижроси юзасидан ўтказилган рейдларда аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилаётир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида соҳа мутахассислари ўртасида амалга оширилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари камаймоқда.

Анжуманда аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, дори воситалари муомаласининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, фармацевтика йўналишида кадрлар тайёрлаш, бозорларимизни сифатсиз ва қалбаки дорилардан ҳимоялашга оид чора-тадбирлар, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган маърузалар тингланди ва муҳокама этилди.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...