Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

ДОЛЗАРБ МАВЗУ МУТАХАССИСЛАР ЭЪТИБОРИДА

07.10.2011
Жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон онкологларининг II Конгресси бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология илмий маркази ва Ўзбекистон онкологлари ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилди. Конгрессда Ўзбекистон, МДҲ, Япония, Туркия ва АҚШ давлатларидан 300 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Мазкур Конгрессни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамов мамлакатимизда онкология соҳасида эришилаётган ютуқлар, илмий салоҳият йўлида олиб борилаётган изланиш, янгиликлар ҳамда бундай нуфузли даражадаги илмий тадбирларнинг ўтказилиши соғлиқни сақлаш тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбирда сўз олган иштирокчилар ҳам Ўзбекистон тиббиётининг онкология йўналишидаги натижали ишлари ўзининг самарасини бераётганлиги ва бу борада малакали кадрларнинг фаолияти халқаро мутахассислар томонидан эътироф этилаётганлигини алоҳида тилга олишди.

Конгрессда маҳаллий ва халқаро мутахассислар долзарб мавзуларда ўз маърузалари билан иштирок этишди. Таъкидлаш муҳимки, охирги ўн йил мобайнида онкологиянинг жадал ривожланиши – онкологик беморлар ҳаёт давомийлигининг сезиларли узайиши ва ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келувчи кўплаб дори воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилишга кўп томонлама боғлиқ. Ўсмани нафақат радикал олиб ташлаш, балки бемор функционал имкониятларини максимал даражада сақлаб қолиш имконини берувчи аъзо сақловчи ва реконструктив тикловчи амалиётлар бажариш йўли билан амалиётда қўлланилувчи жарроҳлик усуллари мукаммаллаштирилмоқда ва янгилари ишлаб чиқилмоқда.

Республикамизда ҳозирги вақтда аҳолининг хавфли ўсма касалликлари билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг камайишида ижобий динамика кузатилаётганлиги, хавфли ўсма касалликларининг эрта босқичдаги турларини аниқлаш сонининг ошганлиги ҳамда энг кўп учрайдиган сут бези, ўпка, меъда саратони каби ўсма турларида 5 йиллик яшовчанлик кўрсаткичининг яхшиланганлигини бунга яққол мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Лекин шу билан бир қаторда, юқоридаги ютуқлар билан бирга, замонавий тиббиётда саратон касаллигининг бошланғич босқичларини аниқлаш муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммоларнинг ечимини ҳал қилишда қуйидаги, яъни фақатгина миллий саратонга қарши дастурларни давлат томонидан унумли молиялаштириш, онкологик муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлидаги мақсад сари йўналтирилган ишлар, онкологик касалликлар эпидемиологияси, скрининг ва профилактикаси соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни самарали қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор қаратсаккина, кўзлаган мақсадларга эришамиз.

Конгресс ниҳоятда қизиқарли, баҳс-мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар тажриба, билим ва илмий йўналишда ўзаро фикр алмашдилар ҳамда дунё мутахассисларини ташвишга солаётган бундай касалликнинг олдини олиш биргина давлат эмас, балки барча давлат мутахассисларининг муҳим вазифаси эканлигини яна бир таъкидлаб ўтишди.

Ибодат СОАТОВА тайёрлади
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...