Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
23 24 25 26 27 28 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

Тиббий маданият ва журналист масъулияти

05.10.2011

Пойтахтимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари эксперт ва олимлари, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг самарали тизими яратилгани ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари, ижтимоий аҳамиятга молик давлат дастурларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани соғлом насл ва оилани шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу жараёнда фертил ёшдаги хотин-қизлар тизимли тиббий текширувдан ўтказилиб, чақалоқларнинг туғма ва бошқа хасталикларини барвақт аниқлаш, тезкор даволаш чоралари кўрилмоқда. Замонавий тиббиёт масканлари, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, диспансерлар, ихтисослашган тиббиёт муассасалари зарур жиҳоз ва ускуналар, замонавий даволаш воситалари билан таъминланмоқда.

Мазкур йўналишдаги тарғибот-тушунтириш ишларида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам фаол иштирок этаётир. Журналистларнинг бу йўналишдаги касб малакаси ва маҳоратини оширишга қаратилган бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, семинарлар ўтказилмоқда. Босма ва электрон нашрларда юртимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, соғлом авлод туғилишига эришиш, тиббий маданиятни юксалтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар моҳияти ва аҳамиятини ўзида ифодалаган кўплаб материаллар чоп этилаётир.

Ўқув-семинарда аҳолининг тиббий кўмакка муҳтож қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ихтисослашган марказларнинг она ва бола саломатлигини сақлашдаги фаолияти, чекка ҳудудлардаги фарзанд кўриш арафасидаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, журналистларни соҳага чуқур ихтисослаштиришга оид маърузалар тингланди.

  Назокат Усмонова
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...