Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

Экологик мувозанат омили

06.10.2011

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 6 октябр – Бутунжаҳон яшаш жойларини муҳофаза қилиш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Чинор” экологик нашриёти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда экологлар, тегишли давлат, жамоат, халқаро ташкилотлар вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Умаров ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган изчил ислоҳотлар жараёнида экологик мувозанатни таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилаётган эътибор ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 сентябрдаги “2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган кенг кўламли вазифалар ижросининг изчил таъминланиши экологик хавфсизликни таъминлаш, табиатдан фойдаланишнинг самарали услуб ва воситаларини жорий этиш, экологияга оид қонунчиликни такомиллаштириш, табиатни муҳофазалаш имконини бермоқда.

Юртимизда атроф-муҳитни муҳофазалаш ва биологик ресурсларни асраш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизими тобора кенгаймоқда. Щозирги кунда бундай ҳудудларимизда камайиб кетаётган ҳайвон ва ўсимлик турларини кўпайтириш, экологик мувозанатни барқарор сақлашга йўналтирилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бухоро вилоятида жойлашган “Жайрон” экомарказида, Қашқадарё вилоятидаги “Щисор” қўриқхонасида йўлга қўйилган самарали ишлар бунга мисолдир.

Устюрт минтақаси ва Қизилқум чўл ландшафтлари табиатини асл ҳолича асраш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида давлат биосфера резерватининг ташкил этилиши бундай экологик лойиҳалар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Олтмиш саккиз минг гектардан зиёд майдонни эгаллаган ушбу биосфера резервати “Бадай тўқай” қўриқҳонаси ва бир қатор ўрмон хўжаликларини қамраб олган.

Табиий муҳофаза этиладиган бундай ҳудудларда ноёб флора ва фаунани асраш, экотизимлар барқарорлигини сақлашга йўналтирилган тадбирлар баробарида экологиянинг долзарб масалаларига бағишланган илмий изланишлар ҳам амалга оширилмоқда.

Анжуманда мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кегайтириш, биологик хилма-хилликни асраш, Қорақалпоғистон Республикасида, Амударё делтасида муҳофаза этиладиган ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш ва тўқайзорларни асраш, Бухоро вилоятидаги “Жайрон” экомаркази фаолиятига оид маърузалар тингланди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...