Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
ИЛМУ МАЪРИФАТ ТАРАТИБ
Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганидан сўнг, мамлакатимизда барча соҳалар каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилди. Бундан асосий мақсад, халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий ташҳислаш ва даволаш ишларини кундалик ҳаётимизга татбиқ қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини замон талаби даражасига кўтариш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборатдир.
Дарҳақиқат, давр талаби аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича республикамиз ва хорижий мамлакатларда эришилган янгиликлар, ютуқлар ва замонавий тажрибалар асосида, шу билан бир қаторда, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга мос равишда уни такомиллаштиришдир. Бунинг баробарида, юқоридаги фаолиятлар самарадорлигини ошириш асосан кадрлар масаласига боғлиқ бўлиб, унда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари катта аҳамиятга эгадир. Шундай экан, албатта, кадрлар тайёрлаш даражасини давлат таълим андозаларига мос равишда кўтаришимиз лозим.
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурида таъкидланганидек, аҳолига янгича маданий тиббий хизмат кўрсатиш, саломатликни муҳофазалаш, қишлоқларда кўп босқичли хизматдан икки босқичли тиббий хизматга ўтиш, тизимли рақобатни шакллантириш, яъни нодавлат тармоқни ривожлантириш, шу асосда миллий тиббиётимизни жаҳон андозалари даражасига кўтаришдир.
Юқоридаги фаолиятларни амалга ошириш борасида Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика маркази 1972 йилда ташкил топган бўлиб, унда ҳар йили 5000-6000 нафаргача ўрта тиббиёт ходимлари ўз малакасини ошириб келмоқда. Республика миқёсида оладиган бўлсак, 40000-45000 дан ортиқ тингловчи-мутахассислар ўз малакасини ошириш имкониятига эга бўлмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, айни кунда республика бўйича 280 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари мавжуд бўлиб, улар ўзларининг беминнат хизматлари билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Улар ўз билим ва тажрибаларини такомиллаштириш, тиббиётдаги даволаш, ташҳислаш, беморларни парваришлаш бўйича замонавий янгиликларни мунтазам ўрганиб бориш ва уларни кун тартибига жорий қилиш мақсадида марказга йўлланма асосида, белгиланган муддатларда келиб, назарий ва амалий машғулотларда қатнашиб, мутахассисликлари бўйича тажрибали мутахассис-педагоглар томонидан маърузалар тинглаб, ўз билим ва тажрибаларини оширадилар. Марказимизда барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлиб, унда марказ раҳбари Насриддин Муродовнинг ташаббуси билан замонавий тарздаги дарсхоналар, янги технологиялар ҳамда барча услубий қўлланмалар билан таъминланган. Тингловчиларга тажрибали педагогларимиздан Турсунмурод Тўхтабоев, Раҳима Усмонова, Холида Ғиёсова, Доно Аҳмадалиева ва Замира Алимовалар давлат стандартлари асосида сабоқ бериб келмоқдалар.
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва устозларни касб байрамлари билан самимий қутлаб, шарафли ишларида муваффақиятлар тилаб қоламан.
Иброҳим РУСТАМОВ,
Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини
ошириш ва ихтисослаштириш республика марказининг маънавият ва маърифат
ишлари бўйича директор ўринбосари.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...