Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧЛАРИ

24.09.2011

Бугунги кунда ҳар бир соҳада кадрлар масаласига катта эътибор қаратилиб, илмий салоҳият йўлида ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай экан, тиббиёт соҳасида ҳам бу борадаги фаолиятлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Айниқса, соҳа ёш мутахассисларининг янгилик ва изланиш сари ташлаётган қадамлари қувонарли ҳолдир. Ўзининг тириш¬қоқлиги ҳамда фанга бўлган қизиқиши билан илмий изланиш олиб бораётган Республика онкология илмий марказининг илмий котиби, бош-бўйин бўлими врачи, тиббиёт фанлари номзоди Акбар Ҳасанов айни кунда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида. Етук мутахассиснинг фао¬лиятига ойдинлик киритиш мақсадида у билан суҳбатда бўлдик.

– Шифокорлик касбини танлаганимдан ва қанчадан-қанча инсонларга хизмат қилаётганимдан фахрланаман. Касбимиз шарафли, лекин унинг масъулиятли ва машаққатли томонлари кўп. Чунки, тиббиёт фани кўп қиррали бўлиб, изланган сари излангинг келаверади. Кейинги йилларда тиббиёт тизимига бўлган эътибор туфайли биз ёшлар учун кенг имконият эшиклари очилди. Марказимизда ва унинг вилоят филиалларида замонавий аппаратуралар мавжуд бўлиб, уларда ёш мутахассислар ишлаб келишмоқда. Бундан ташқари, мазкур йўналишда илмий фаолиятларнинг яхши йўлга қўйилганлиги ҳам касалликларнинг олдини олиш¬¬¬да муҳим аҳамият касб этмоқда. Ёш мутахассис сифатида айтмоқчиманки, давлатимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда марказимиз раҳнамолигида уч марта хорижий давлатларда ўтказилган кон¬г¬ресс¬ларда маърузаларим билан иштирок этиб қайтдим. 2009 йил 20-24 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида ўтказилган нуфузли конгрессда деворий маърузам билан қатнашган бўлсам, 2010 йилнинг 15-19 июнь кунлари Корея пойтахти Сеулда "Бош-бўйин соҳаси онкологлари ассоциациясининг IV жаҳон конгресси"да ҳам муҳим мавзудаги иккита маърузам билан қатнашдим. Айниқса, Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида Испаниянинг Барселона шаҳрида 2-6 июль кунлари Европа конфедерацияси оториноларингологлари ва бош-бўйин хирургларининг 1-конгрессида докторлик ишим йўналишидаги мавзулар бўйича маърузалар қилдим. Ушбу конг¬ресс¬да жаҳон олимлари томонидан долзарб мавзуларда чиқишлар бўлди. Улардан "Бурун бўш¬лиғи хавфли ўсмаларида Т1-Т2 стадияларда ва бурун-ҳалқум ўсмаларида эндоскопик йўл билан ўсмани олиб ташлаш", "Ҳиқилдоқ ўсмаларида диаг¬нос¬тика ва эндоскопик йўл билан ўсмани олиб ташлаш", "Юз соҳасидаги пластик операциялар" каби мавзулардан илмий фаолиятим учун зарурий маълумотларни олдим. Бундан ташқари, тиббиёт аппатуралари (эндоскопик) ва дорилар бўйича кўргазмалар бўлди. Конгресс¬да дунёнинг 108 та мамлакатидан 3854 нафар делегат иштирок этди. Ўзбекис¬тондан 2 нафар мутахассис қатнашдик. Айни кунда "Маҳаллий тарқалган юқори жағ, бурун бўшлиғи ва ёндош бўшлиқлари хавфли ўсма касалликларини комплекс даволашни такомиллаштириш" мавзусидаги докторлик диссертациямни ҳимоя қи¬лиш арафасидаман. Албатта, бундай изланишларимга имконият яратиб бераётган марказ раҳбари, профессор Саримбек Нав¬рўзов, илмий раҳбарим тиббиёт фанлари доктори Баҳром Юсуповларнинг хизматлари катта бўл¬моқда.

Устозларим, қолаверса халқимиз ишончини оқ¬лаш учун бурч ва қасамёдим олдида виждонан меҳнат қи¬лишга бор билимимни сарф қиламан.

Ибодат СОАТОВА суҳбатлашди.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...