Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
АМАЛИЙ ФАОЛИЯТДАГИ САМАРАДОРЛИК
Эътирофлиси шундаки, мустақиллик йилларида ҳар бир соҳада оламшумул ўзгаришлар бўлиб, катта ютуқларга эришилди. Шу жумладан, республика соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ўзига хос муваффақиятлар қўлга киритилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошди. Тиббиётнинг барча йўналишлари қатори Республика гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти мамлакатимизда гематология ва трансфузиология соҳасидаги етакчи муассасалардан ҳисобланиб, бу борада ҳам ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Шундай экан, давлатимиз ва Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги республикада аҳолига гематологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда қон хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Беморларга ихтисослаштирилган гематологик ёрдам кўрсатишни яхшилаш мақсадида клиникада бўлимларнинг жойлашуви ва структурасида ўзгаришлар қилинди. Илгари бошқа-бошқа ҳудудларда жойлашган клиниканинг стационар даволаш, консультатив ва лаборатор диагностика бўлимлари истиқлол даврида бир ҳудудга жамланди. Клиниканинг моддий-техник базаси яхшиланиб, бўлимлар капитал таъмирдан чиқарилди. Натижада, беморлар стационар ҳолатда даволаниш учун янада яхшироқ шароитларга эга бўлдилар. Дори-дармон ва қон препаратлари билан таъминланиши, диагностик имкониятлари яхшиланиши диагностика-даволаш сифатидаги кўрсаткичларда, жумладан, лейкоз бўлган беморлар ремиссиясида, ҳаётларидаги ижобий ўзгаришларда ўз аксини топди ва уларда асорат ҳамда ўлим кўрсаткичлари камайди. Беморларни клиникага жойлаштириш вилоятлар даволаш-профилактика муассасалари йўлланмаси асосида амалга оширилади, бу эса республиканинг барча минтақаларидаги беморларнинг гематологик ёрдам олишлари учун имкон беради.
Институт 2003 йилдан бери Бутунжаҳон Гемофилия Ассоциациясининг аъзоси бўлиб, гемофилия билан касалланган беморларнинг республика ассоциацияси ташкил қилинган. Инс¬титутда охирги йиллари гемофилия беморлари ташҳиси, даволаш муаммолари бўйича анча ютуқларга эришилди. Ново-Нордиск гемофилия фондидан олинган лойиҳа доирасида эпидемиологик текширишлар ўтказилиб, республика бўйича биринчи миллий гемофилия беморлар регистри тузилди. Бу беморлар 2007 йилда "Меҳр нури" фонди томонидан тўлиқ таъмирлаб берилган гемофилия ва қон яратиш тизими депрессияси марказида даволанишяпти. Ўтган давр мобайнида илмий ходимларимиз гемофилия беморларида учрайдиган сурункали синовитларни рифампицин, этил спирти билан даволаш усулларини татбиқ этишди. Суяк тўқимасининг минерал зичлигини патологик синишларда ўрганиш ва таянч-ҳаракат органларини тиклашда ортопедик усулларни жарроҳсиз даволаш қўлланилмоқда.
Институт 2004 йилдан бошлаб, сурункали миелолейкоз беморларини даволаш бўйича GIPAP халқаро дастурида иштирок этмоқда. Бу дастур бўйича "Гливек" препаратининг қўлланилиши сурункали миелолейкоз беморларни даволашда катта бурилиш бўлди. Мазкур препарат беморларнинг 95 фоизи яшаб кетишига ёрдам бермоқда. Ҳозирги кунга келиб республика бўйича 600 нафарга яқин сурункали миелолейкозга чалинган беморлар бу дастур доирасида "Гливек" препаратини бепул олмоқдалар.
Мустақиллик йилларида Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги ва давлатимиз томонидан оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Шулар орасида оналар ва болаларда кенг тарқалган темир етишмовчилиги камқонлиги ҳамда фолат кислотасининг етишмовчилигини камайтиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилди ва амалга ошириш бошланди. Булар – "Хавф гуруҳлар орасида темир препарати ва фолат кислотасининг ҳафталик саплементацияси Дастури" ва "Унни бойитиш бўйича миллий Дастур" бўлиб, ушбу дастурлар жаҳон тажрибаларига ва Бутунжаҳон соғ¬лиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига асосланиб, кўпгина мамлакатларда қўлланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 16 августдаги 391-сонли буйруғига асосан институт базасида Камқонлик маркази ташкил қилинди. Дастурларни жойларда самарали жорий этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, тар¬ғибот ишларини ташкил этиш ҳамда уларда бевосита қатнашиш, шунингдек, камқонликнинг келиб чиқиш омилларини чуқур ўрганиш, уни ташҳислаш, даволаш муаммоларига қаратилган илмий текширувлар ўтказиш, турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиб янги дастурлар ишлаб чиқиш каби вазифалар Кам¬қонлик маркази зиммасига юклатилган.
Ҳозирга келиб, вирусли ва бактериал инфекцияларни (вирусли гепатит, цитомегаловирус, ТОРЧ-инфекциялар) топишнинг иммунологик ва молекуляр-генетик усуллар билан комбинацияланган янги замонавий усулларини клиник амалиётга жорий қилиш ишлари йўлга қўйилди. Баъзи генетик патологияларни (хромосома патологиялари, гемофилия, лейкоз, эритремия, Виллебранд касаллиги, талассемия) аниқлашнинг усуллари (цитогенетик-кариотиплаш) йўлга қўйилди.
Институт базасида "Сукцинасол" (инъекция шакли) маҳаллий янги препарати яратилди ва у клиник амалиётга муваффақиятли жорий қилинди. Мазкур препаратнинг асосий компоненти, ҳужайралардаги энергетик алмашувни яхшилаш, ишга лаёқатлилик қобилиятини орттириш, иммунитетни фаоллаштириш ва организм¬дан токсинли моддаларни чиқариш хусусиятга эга янтарь кислотасидир.
Туркиянинг ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (ТИКА) томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида гемопоэтик ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказишда ишлатиладиган асбоб-анжомлар олинди. ТИКА ташкилоти ёрдамида 18 нафар ходим Туркиянинг Баняндир, Дишкани, Анқара онкомарказларида ўзак ҳужайраларни кўчириб ўтказиш бўйича тайёргарликдан ўтиб келишди. Шу йилнинг охирларида институт клиникасида гемопоэтик ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш маркази ўз ишини бошлайди.
Ҳукуматимиз томонидан 2004 йилда Осиё тараққиёт банки билан "Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш" лойиҳаси дои¬расида шартнома имзоланганди. Лойиҳа бўйича "Аҳолини хавфсиз қон билан таъминлаш Дастури" амалга оширилиб, республика қон қуйиш хизмати учун, жумладан, институт қон қуйиш станция¬си, замонавий асбоб-ускуналар, улар учун зарур хом ашёлар сотиб олинди ҳамда ишлаб чиқарилаётган қон ва унинг компонентлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қон қуйиш станциялари замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Ушбу ускуналар катта ҳажмда ишлаб чиқариш қобилиятига эга ва уларнинг ҳар бири вилоятлар аҳолисини қон ва унинг компонентлари билан таъминлай олади. Ундан ташқари, ҳукуматимиз томонидан қон қуйиш станцияларига қонни сайёр гуруҳлар ёрдамида тайёрлаш ва тайёр қон маҳсулотларини даволаш -муассасаларига олиб бориш учун автотранспорт воситалари сотиб олинди. Ҳозирда Осиё тараққиёт банкининг "Аҳолини хавфсиз қон билан таъминлаш Дастури" лойиҳаси бўйича республикада қон хизматини бос¬қичма-босқич марказлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу кунларда инвестицион дас¬тур дои¬расида институтимиз ҳудудида янги, Ўрта Осиё минтақасида ягона, тозаланган ҳаво билан таъминланувчи, гематологик беморларга самарали даволаниш имкониятини янада оширадиган бино қурилиши олиб борилмоқда. Бу бинода катталар ва болалар учун ҳар бири 40 ўрин-жойдан иборат онкогематология бўлимлари очиш, дунё стандартларига жавоб берадиган, замонавий диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланган лаборатория ташкил этиш режалаштирилган.
Юқорида таъкидлаб ўтган амалдаги фаолиятларимиз билан бир қаторда, қилиниши керак бўлган ишларимиздан яна бири бу инсон гемопоэтик ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш бўйича илмий-амалий ишларни кенг йўлга қўйишдир. Албатта халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган бундай эзгу ниятли ишларимизни давом эттириб, соғлиқни сақлаш тизими янада ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Ҳамид КАРИМОВ,
Республика гематология ва қон қуйиш
илмий-текшириш институти директори.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...