Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
ОНА ВА БОЛА СОҒЛИҒИ ҲАЁТИМИЗ ҚУВОНЧИ
Фахр билан айтиш муҳимки, истиқлол даврида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий акушерлик ва гинекология тиббиёт марказида жаҳон стандартлари асосида гинекология, акушерлик ва неонатология соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар амалда қўлланиб келинмоқда.
Марказимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги 3923-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларни ташкил қилиш масалалари тўғрисида"ги 145-сонли фармойиши асосида шакллантирилиб, замон талаблари даражасидаги тиббиёт муассасасига айлантирилди. Ва бугунги кунда марказимиз акушерлик ва гинекология соҳасидаги илмий-тад¬қиқотлар координатори ва методик маркази бўлиб, акушер-гинекологик касалликларнинг энг кўп учрайдиган турлари бўйича ташҳис, даволаш, профилактика ва реабилитациянинг етакчи эффектив усул ва технологияларини ишлаб чиқиб, тарғиб қилмоқда. Бу билан репродуктив саломатлик соҳасидаги ташҳис ва даволаш, шунингдек, мураккаб ва юқори технологик усулларини қўллаб, республика аҳолиси эҳтиёжларини таъминлаб келмоқда. Бугунги кунда марказ республикадаги энг катта илмий-амалий комплекс ҳисобланиб, 10 та бўлимдан иборат. Унинг илмий бўлими эса 8 та бўлимни ўз ичига олган бўлиб, илмий кенгашига эга. Фаолиятимизнинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, "Оила ва турмуш" илмий-тадқиқот поликлиникасида барча ёшдаги аёллар, эркаклар ҳамда ўсиш давридаги қизлар ва болаларга консультатив, ташҳисий ҳамда амбулатор-даволаш ёр¬дамлари малакали врачлар, тиббиёт фанлари номзодлари ва докторлари томонидан олиб борилади. Бунинг баробарида акушер-гинекологлар билан бир қаторда, терапевт, кардиолог, нефролог, андролог, уролог, маммолог, болалар нев¬ропа¬тологи ва бошқа мутахассислар ҳам фаолият юритадилар. Бундан ташқари, туғма касалликлар таш¬ҳиси масалалари бўйича тиббий-генетик консультация олиш имконияти бор. Даволанувчи ва мурожаат этувчилар учун иммунология, биокимё, клиник физио¬логия, бактериология ва гормонал ўзгаришларнинг махсус лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, улар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Оналар ва болаларга янада сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида марказимиз ҳукуматлараро тузилган битимга асосан, Япония халқаро ҳамкорлик агент¬лиги (JIKA) томонидан замонавий тиббиёт технологиялари билан жиҳозланган. Клиниканинг даволаш жараёнига хавф¬сиз оналик, ички шифохона инфекциялари профилактикаси, тезкор акушерликдаги анестезио¬логия, бирламчи реанимация ва соғлом ҳамда касалланган гўдакларни парваришлаш, тирик ва ўлик туғилганлик критерияларининг янги технологиялари киритилган. Шунингдек, гинеколо¬гия¬да эндоскопик операциялар (лапароскопия ва гистероскопия) кенг қўлланиб, фарзандсизлик этиопатогенезини аниқлашга имкон беради ва бу билан реабилитацион чора-тадбирларни яхшилайди. Давр талаб этганидек, марказимиз замонавий компьютерлар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, ҳужжат айлантирмасининг электрон тизими қабул қилинган, бу албатта, мутахассисларимиз меҳнатини енгиллаштиришга имкон бермоқда.
Фаолиятлар самарадорлигини ошириш ҳамда жойларда малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё, Наманган, Жиззах туманлари ва Қорақалпоғистон Республикасида марказимиз филиаллари очилган бўлиб, мутахассисларимиз уларга доимий равишда услубий ва амалий томондан ёрдам кўрсатиб келмоқдалар. Яна шуни таъкидлаш жоизки, марказимиз акушерлик ва гинекология соҳаси ихтисосликлари бўйича тиббий кадрларнинг тайёрлов, тайёрлов-олди ва малака оширув ўқув базаси ҳисобланади. Шунингдек, марказимиз хорижий давлатлар билан ҳамкорликда иш олиб борган ҳолда, ходимларимиз дунё миқёсида ўтказилаётган халқаро анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Амалдаги фаолиятларимиз ва қўлга киритаётган муваффақиятларимизнинг барчаси истиқлолимиз берган имкониятдир. Зеро, олдимиздаги асосий мақсад, она ва бола муҳофазасига қаратилган экан, барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда Ватанимиз келажаги бўлган авлодларимиз саломатлиги йўлида самарали фаолият олиб боришга ҳаракат қиламиз.
Барчамизга Истиқлолимизнинг йигирма йиллиги файзу барака ва қувонч олиб келсин!
Саид СУЛТОНОВ,
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология
илмий-амалий тиббиёт маркази директори.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...