Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
23 24 25 26 27 28 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИДА

29.08.2011

Айтиш муҳимки, фуқаролар соғлигини сақлаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) бир неча йиллардан буён ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Шундай экан, жорий йилнинг 16-18 август кунлари Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида "Беморлар ҳуқуқи" мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинар юқорида қайд этилган ташкилотлар томонидан режали лойиҳа асосида олиниб, унда Самар¬қанд вилоятининг Самарқанд, Булунғур ва Иштихон туманларида тадқиқотлар олиб борилиши кўзда тутилган эди. Унда аввало, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, Самарқанд тиббиёт институти ўқитувчилари ва ҳуқуқшунослар семинар давомида тренер этиб тайёрландилар. Семинарнинг икки куни давомида тренерлар Омбудсман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТнинг малакали мутахассислари томонидан ўқитилдилар. Тадбирнинг учинчи кунида Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига қарашли қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари, маҳалла фаоллари, ҳуқуқшуносларга тренерлар томонидан ўқув-семинари олиб борилди. Айниқса, қатнашчилар мазкур семинарда ўзларини қизиқтирган саволлар, олдиларида турган режалар бўйича мутахассисларга мурожаат этдилар. Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, фаолиятларида ўз ечимини топиши мумкин бўлган масалалар бўйича ўзаро баҳслашиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини киритдилар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд чет тиллар институти, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бош¬қармасининг мутасадди ходимлари иштирок этиб, ўз фикрларини билдирдилар.

Албатта, бундай семинарларни ўтказишдан мақсад, инсонлар ўз саломатлигини ҳимоя қилиш ва тиббий хизматлар кўрсатиш борасидаги ҳуқуқлари ҳамда эркинликларга риоя этишлари, бунинг баробарида эса аҳоли тиббий билими ва тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилгандир. Кейинги семинар вилоятнинг Булунғур ва Иштихон туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...