Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Оролбўйида саломатлик ҳафталиги

28.07.2011

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, даволашнинг замонавий услубларини кенг жорий этиш, диагностика тизимини янада ривожлантиришга қаратилган эътибор аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, она ва бола саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан малакали тиббиёт мутахассисларидан таркиб топган шифокорлар гуруҳи жойларда бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Шу муносабат билан Нукусда ташкил этилган тадбирда пойтахтимиздан келган шифокор-олимлар юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг самаралари, тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, турли касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашда янги технологияларни қўллашнинг амалий натижалари ҳақида сўз юритдилар.

– Кардиолог, терапевт, невропатолог, УЗИ диагностикаси, кўз касаллиги бўйича малакали мутахассислардан иборат гуруҳимиз бир ҳафта мобайнида Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва овулларида бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади, – дейди уролог шифокор, профессор Мирзағолиб Тиллашайхов. – «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» шиори остида бошланган Саломатлик ҳафталигининг дастлабки кунида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиалида бўлиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдик.

Ҳафталик давомида шифокор-олимлар Нукус шаҳри, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида бўлиб, аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш, тиббий маданиятини юксалтириш, шифохоналар, кўп тармоқли поликлиника, қишлоқ врачлик пунктларида тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ишларида жойлардаги тиббиёт ходимларига кўмаклашадилар.

– Касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, – дейди Қораўзак тумани марказида яшовчи Ниетбой Ўсербоев. – Юртимиз мустақиллигининг 20 йиллиги байрами олдидан ташкил этилган бу тадбирдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Негаки, мана шу ернинг ўзида пойтахтлик етакчи олимлар ва катта тажрибага эга мутахассисларнинг маслаҳатларини олиб, саломатлигимизни тиклаш учун шароит яратилди.

Аҳоли саломатлигини асраш мақсадида ўтказилаётган ҳафталик давом этмоқда.

  А.Ортиқбоев
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...