Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 6 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда қатор маданий-ма’рифий тадбирлар билан бирга, аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Ҳеч ким меҳр ва э’тибордан четда қолмайди!” шиори остида Саломатлик ҳафталиги ташкил этилди.
Ҳафталик давомида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий та’лим муассасаларининг етакчи олимлари, юқори малакали шифокорлари барча вилоятларда бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилаётган э’тибор замирида жисмонан ва ма’нан баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу мақсад мужассам. Бу борада мамлакатимизнинг барча жойларида бунёд этилаётган замонавий тиббий муассасалар, аҳолига кўрсатилаётган юқори сифатли тиббий хизмат муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 13 апрелда қабул қилинган “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2009 йил 1 июлда қабул қилинган “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва ма’навий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорлари мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Тошкент вилоятида ўтказилган Саломатлик ҳафталиги доирасида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари ҳамда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш, ёшларда соғлом оила қуриш, соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга интилишни кучайтириш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Вилоятнинг барча шаҳар, туманлари аҳолиси кардиолог, хирург, терапевт, невропатолог, эндокринолог, офталмолог, лор, педиатр каби 20 нафардан ортиқ юқори малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди.
– Қариялар, ногирон ва кам та’минланган оилаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида э’тибор қаратилди, – дейди Саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент вилояти филиали раҳбари Камола Тўлаганова. – Ногиронлар ўз уйларида тиббий текширувдан ўтказилди. Хусусан, Янгийўл туманида уч минг нафардан ортиқ фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди. Касаллик аниқланган айрим беморларга туман, вилоят ва мамлакат миқёсидаги даволаш-профилактика муассасалари, тиббий марказларга йўлланмалар берилди.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...