Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

ТЕЗ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

25.05.2011

Мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида бошланган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Хусусан, республикамиз аҳолисига шошилинч ва тез ёрдам хизматини кўрсатиш замон талаблари даражасига кўтарилганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш ва ислоҳотларнинг асосий йўналиши бўлган тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш, аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, унинг моддий-техник базасини такомиллаштириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Ана шундай ғамхўрликнинг ифодаси сифатида жорий йилнинг 19 май куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 майдаги "Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-1114-сонли Қарори ижросининг бажарилиши бўйича ажратилган 10 та "Даmas" русумли санитар автотранспортларини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Уни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Д. Ходжиев кириш сўзи билан очиб, давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига қаратаётган эътибори туфайли соҳа ходимлари ўзларининг самарали фаолияти билан муносиб ҳисса қўшаётганликларини алоҳида таъкидлади.

Марказлаштирилган маблағ асосида харид қилинган ушбу амбулатор автотранспортлар Амударё, Элликқалъа, Хўжайли, Тўрткўл, Беруний, Чимбой, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг автотранспорт бўлими бошлиғи Ю. Юнусхонов топширди.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Раисининг ўринбосари А. Ҳамроев тез ёрдам машиналарининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда хизмат қилишига ишонч билдирди.

Тадбирда вазирликнинг масъул ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг бошлиқлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам қатнашди.

Гулнора ЖУГИНИСОВА
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...