Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2021 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5

Саломатлигимиз посбонлари

12.05.2011

Инсон саломатлигини муҳофазалашда малакали шифокорлар билан бир қаторда маҳоратли ҳамшираларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Уларнинг шарафли ва масъулиятли касбини эъзозлаш, ҳамширалик иши асосларини такомиллаштириш, тизимдаги илғор тажрибани оммалаштириш мақсадида 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида нишонланади.

Пойтахтимиздаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ушбу санага бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари бош ҳамширалари ва тиббиёт коллежлари ўқитувчилари иштирок этди.

Ўзбекистон ҳамширалар уюшмаси раиси Р.Солихўжаева ва бошқалар юртимизда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кЎламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Шу жараёнда ҳамширалик ишини ривожлантириш ва халқимизга кўрсатилаётган хизмат сифатини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Айни пайтда юртимиздаги тиббиёт муассасаларида 280 мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходими аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг малакасини ошириш, замонавий тиббий технологияларни ва даволашнинг янгича ёндашувларини ҳамширалик ишига кенг жорий этиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ҳамшираларнинг даволаш жараёнидаги фаоллигини ошириш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда 1,5 мингдан зиёд ана шундай малакали мутахассис халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Улар врачдан олдинги қабулни ўтказиш, ташхис қўйиш, касаллик сабабларини аниқлаш, беморларга жисмоний ва руҳий муолажаларни мутаносиб тарзда ташкил этишда ўз маҳоратини намоён этаётир.

Ҳамшираларимиз аҳоли Ўртасида тиббий профилактика тадбирларини, болалар, ўсмирлар, репродуктив ёшдаги аёллар кўригини ташкил этиш, оналик ва болаликни муҳофазалашга оид тушунтириш ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Бундай тадбирлар натижасида аҳолининг тиббий маданияти тобора ўсиб, ўз саломатлигига эътибори кучаймоқда.

Анжуманда ҳамширалик ишини ташкил этишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамширалик таълимини такомиллаштириш лойиҳаси натижалари, тиббий профилактика ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишда ўрта тиббиёт ходимлари зиммасидаги вазифалар, тиббиёт коллежларида “устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш истиқболларига бағишланган маърузалар тингланди.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...