Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Тушунтириш ишлари кўлами кенгаймоқда

12.05.2011

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфексияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олиш юзасидан Андижон вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Янги бинода фолият юритаётган вилоят ОИТС маркази замонавий ташхис ва лаборатория ускуналари билан тўлиқ таъминланган.

Марказда ўтказилган текширишлар ушбу хавфли касалликка чалинганларнинг асосий қисми гиёҳвандлар, енгил-елпи ҳаёт кечирувчилар эканини кўрсатмоқда. Шунга кўра, вилоят ОИТС маркази ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида аҳоли ўртасида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида ОИВ/ОИТСнинг олдини олишга қаратилган йигирмага яқин давра суҳбатлари, мутахассислар билан учрашувлар ўтказилди. Сафарга отланган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилиб, уларга ОИТСнинг сабаблари ва аянчли оқибатлари тўғрисида адабиётлар, буклетлар тарқатилмоқда. Бу тадбирлар аҳолининг ОИТС ва унинг тарқалиши тўғрисидаги билим ва тушунчаларининг бойишига хизмат қилаётир.

ОИТСнинг тарқалишига асосан ахлоқсизлик, маънавий қашшоқлик сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ахлоқий тарбия ишларини яхшилашга ҳар доим алоҳида эътибор қаратиш лозим, – дейди Андижон вилояти ОИТС маркази бўлим мудири Абдусалим Йўлдошев. – Барча туман ва шаҳарлардаги мактабларнинг “Соғлом турмуш тарзи” фани Ўқитувчилари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари учун марказимизда ташкил этилган махсус ўқув курсларида масаланинг айни шу жиҳатларига алоҳида аҳамият берилмоқда. Бундан ташқари ўқувчи-ёшлар ўртасида “ОИТС ҳақида нималарни биласиз?”, “ОИТС – асримиз вабоси” сингари мавзуларда иншолар танловлари ўтказилмоқда. Барча тадбирлар замирида ёшларни соғлом турмуш сари интилишга, спорт билан шуғулланишга, бўш пайтларини мазмунли ўтказишга рағбатлантириш, бундай иллатлардан узоқда бўлиш соғлом ҳаёт гарови эканини тушунтириш мақсадлари мужассам.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...