Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Оилалар саломатлиги йўлида

13.05.2011

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бозор иқтисодиётига асосланган кучли демократик жамият барпо этиш жараёнида аҳолини аниқ ва манзилли тарзда ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу ишлар таълим, ижтимоий муҳофаза, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Аҳоли манфаатларини ҳимоялашда жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этаётир. «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» республика жамоат бирлашмаси, «Ҳаёт учун!» миллий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида бир қатор ижтимоий аксиялар, даволаш-соғломлаштириш лойиҳалари, илмий анжуманлар, хотин-қизлар учун тиббий кўрикларнинг ташкил этилаётгани бунинг ёрқин далилидир.

Мазкур жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Оила саломатлиги» лойиҳаси юртимиз ва хорижий тиббиёт мутахассислари ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун имкон яратиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларига юқори сифатли малакали тиббий ёрдам кўрсатишдек эзгу мақсадларга қаратилган. Лойиҳа доирасида юртимиз ва жанубий кореялик шифокорлар тиббиётнинг кардиология, ортопедия, юз-жағ жарроҳлиги, стоматология каби соҳалари бўйича оғир хасталикка учраган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, жарроҳлик-даволашни амалга оширмоқда.

Икки босқичдан иборат мазкур лойиҳа доирасида кам таъминланган ва шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож беморлар учун қатор хайрия оператсиялари амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки босқичида 9-14 май кунлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институтида юртимиз шифокорлари ҳамда Сеул Миллий университети (Жанубий Корея) Пундан шифохонаси мутахассислари иштирокида юрак, таянч-ҳаракат аъзолари хасталанган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга жарроҳлик-даволаш амалиёти бўйича ёрдам кўрсатилди.

Лойиҳанинг навбатдаги босқичида 15-21 май кунлари Тошкент тиббиёт академияси ҳамда пойтахтимиздаги 5-стоматология поликлиникасида юзнинг оғиз-жағ қисмида туғма нуқсони бўлган беморлар даволанади.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...