Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Соғлом келажак сари

29.04.2011

пойтахтимизда “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоатчилик бирлашмаси ҳамда “Ҳаёт учун” кўкрак саратони миллий уюшмаси томонидан хайрия форум-марафони бўлиб ўтди.

Унда ўқувчи ва талаба-ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва санъат намояндалари, турли жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ўзига хос тадбирнинг юртимизда ташкил этилиши бежиз эмас. Зеро, мамлакатимизда эл саломатлиги муҳофазаси, хусусан, оналар ва болалар соғлиғини асраш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда замонавий скрининг текширувлари жорий қилинган бўлиб, бунинг самараси ўлароқ, аёлларда учрайдиган кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга эришилаётир. Жумладан, кўкрак саратони хасталигининг олдини олиш ва касалликни ўз вақтида аниқлаб, самарали даволаш борасидаги амалий ишлар бунга мисол бўла олади. Марафондан тушган маблағ ана шундай онкологик касалликлар билан хасталанган аёлларни даволашга сарфланади.

— Мазкур хайрия лойиҳасига қизиқиш йилдан-йилга ошиб бормоқда, — дейди “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси” ахборот хизмати масъул ходими Камилла Муҳамедова. — Ўтган йили форум-марафонда беш мингга яқин иштирокчи қатнашган бўлса, мазкур йилда бу кўрсаткчик саккиз минг нафардан ошиб кетди. Яна бир жиҳати шундаки, ўтган йили марафондон тушган маблағ эвазига 3398 нафар аёл тегишли муолажадан ўтди.

Марафон якунида икки километрлик масофагача бўлган йўлни босиб ўтган энг фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Омонулла ФАЙЗИЕВ.
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...