Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
ТЕЗ ЁРДАМ ХИЗМАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА
Бугунги тезкор давр барча соҳалар каби тиббиёт тармоғини ҳам тубдан ўзгартириб юбормоқда. Айниқса, ахборот узатиш ва қабул қилиш технологиялари, компьютерлашган фаолият турларининг кириб келиши аҳолига тезкор ва холис маълумотлар етказишда асосий манбага айланмоқда. Хусусан, тез ёрдам хизматида бу жараён йилдан йилга фаоллашиб, аҳолига кенг қулайликлар яратиб бермоқда. Соғлигимизда бирор ўзгариш бўлса, дарров "03" га қўнғироқ қилиб, шифокорлардан амалий ёрдам кутамиз. Аммо ана шундай масъулиятли касб эгалари фаолиятидаги янгиликлардан бугун биз қанчалик хабардормиз?
Асосий вазифаси тез ёрдам хизматига қабул қилинган мурожаатларни ўз вақтида ижро этишга қаратилган Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам хизмати станцияси ходимлари фаолиятида бугун янгидан янги технологиялар жорий этилмоқда. Яқинда нозимхона бўлими замонавий турдаги компьютер жамланмалари билан тўлиқ таъминланиб, мурожаатларни жойлардаги тез ёрдам бўлимларига тезкор ва мақсадли етказиш имкониятига эга бўлди. Эндиликда "03"га қабул қилинган барча маълумотлар қўлда эмас, балки компьютернинг махсус дастурига жойлаштирилган ҳолда локал сет орқали жойлардаги бўлимларга узатилади. Бундай қулайлик пойтахтнинг барча туман бўлимларида ҳам жорий қилинмоқда. Шунингдек, тез ёрдам хизматининг барча йўналишлари спутник орқали тасвирларда назорат қилиб борилади. Булардан кўзланган асосий мақсад – аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш баробарида тезкорликни таъминлашдан иборат. Мазкур фаолиятлар намойишига бағишланган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасалари мутасадди раҳбарлари ва журналистлар иштирок этди. Бир суткалик фаолият давомида аҳолидан бир кунга 3000 га яқин мурожаатлар қабул қилиниб, тезкорлик билан жойлардаги бўлимлар орқали ижобий томонга ҳал этилади.
– Энг муҳими, аҳолининг тез ёрдам хизматига бўлган ишончи ортмоқда. Бу каби шароитлар ҳали янада кенгаяди, халқаро тажрибалар асосида янгиликлар республиканинг барча ҳудудларида жорий қилинади. Бир сўз билан айтганда, тиббиётимизда кафолатланган тез ёрдам хизмати замонавий босқичда ривожланиб бораверади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Марат Ходжибеков.
Аҳоли манфаатлари устувор бўлган мамлакатимизда фуқаролар соғлигини мустаҳкамлаш олий мақсад экан, бу йўлдаги барча янгилик ва халқаро тажрибалар амалиётда ўз ифодасини топиб бораверади.
Намоз ТОЛИПОВ.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...