Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш билан бир қаторда, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, соғлом авлодни дунёга келтиришда репродуктив саломатликни яхшилаш, аҳоли ўртасида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган соҳага оид қарор ҳамда фармонлар моҳиятини оммага етказиш муҳим саналади.
Бу каби тадбирлар Қашқадарё вилояти ижтимоий ҳаётида ҳам ўз ифодасини топиб, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган бир қатор ишлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Юртбошимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 1 июлдаги ПҚ-1144-сонли "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарорларига асосан, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 2011 йил 18 январдан 18 февралга қадар "Соғлом она – соғлом бола" ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик доирасида вилоят соғлиқни сақлаш тизимига қарашли даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт ходимлари томонидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Республика саломатлик тиббий статистика институти вилоят филиали, вилоят она ва бола скрининг маркази, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида вилоятдаги таълим муассасалари, корхона, ташкилотларда ўсмирлар ҳамда эркаклар учун "Соғлом турмуш тарзи тамойиллари", "Соғлом ва рационал овқатланиш", "Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, туғруқлар мақбул оралиғини сақлаш, замонавий контрацепция воситаларининг қўлланилиши", "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг моҳияти", "Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш, туғма ирсий касалликларни барвақт аниқлашда скрининг текширувларининг аҳамияти, "Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари", "ОИВ касаллиги/ОИТСнинг профилактикаси" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, соғлом онадан соғлом, баркамол авлодларнинг туғилиши, оилада соғлом муҳит ва ҳаёт тарзи ҳамда соғлом оилани шакллантириш масалаларида эркакларнинг ҳам тиббий билимларини оширишдан иборат.
Шунингдек, Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент шаҳар Ҳамза туман тиббиёт бирлашмаси ходимларидан иборат бир гуруҳ шифокорлар Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ҳамда туманлар тиббиёт бирлашмалари мутахассислари билан ҳамкорликда вилоятнинг Яккабоғ, Ғузор, Деҳқонобод туманларидаги ҚВПларда бўлдилар. Ташриф давомида мутахассислар туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ҳамда болаларни малакали тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли тавсиялар бердилар.
Шоира НАБИЕВА,
Республика саломатлик ва тиббий статистика институтининг
Қашқадарё вилоят филиали директори.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...