Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Соғлом турмуш тарзи — фаровон ҳаёт омили

06.11.2010

Бугун мамлакатимиз миқёсида кенг жамоатчиликнинг тиббий маданиятини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида сиҳат-саломатликдек бебаҳо бойликни асраб-авайлаш лозимлиги кенг тарғиб этилмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, саломатлигимизни ўз вақтида қадрлаш билан кўплаб оғир хасталикларнинг олдини олишга муваффақ бўлишимиз мумкин.

Жорий йилнинг 1 ноябридан 1 декабрь санасига қадар республикамизда “Қандли диабет ойлиги” эълон қилинганлиги ҳам шу йўлдаги амалий саъй-ҳаракатлар сирасидандир. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Ойлик давомида қандли диабет хасталигининг глобал аҳамиятга молик муаммо эканлиги ҳисобга олиниб, мазкур хасталик келиб чиқишининг олдини олиш масаласига кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш кўзда тутилган.

Маълумки, замонавий тиббиётнинг асосий вазифаси — оғир тиббий ижтимоий хасталикларнинг олдини олиш ва уларнинг асоратларини бартараф этишдир. Шу боис бугунги кунда мутахассислар томонидан қандли диабет касаллиги профилактикаси учун сарф этиладиган маблағ уни даволашга кетадиган харажатлардан 10 баробар кам эканлиги бот-бот таъкидланмоқда. Ҳозир дунё бўйича 320 миллионга яқин беморлар рўйхатга олинганлиги ҳисобга олинса, чиндан ҳам, ушбу хасталик келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳар бир оила, ҳар бир жамият учун нечоғли фойда эканлигига амин бўлиш мумкин.

Албатта, ушбу муҳим жиҳатлар инобатга олиниб, юртимизда қандли диабет билан касалланиш ҳолатларини тобора камайтириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Диабетга чалинган беморлар давлатимиз томонидан бепул дори-дармон воситалари билан мунтазам таъминланаяпти. Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) ҳамда унинг жойлардаги филиал ва диспансерлари эса замонавий даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланиб, беморларга юксак сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Юртимиз мутахассисларининг аксарияти Англия, Япония, АҚШ, Германия, Россия, Испания, Италия давлатларидаги етакчи клиникаларда малака ошириб, хорижлик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб боришаяпти. Ҳозирда эндокрин хирургия, диабетология, болалар эндокрин хасталиклари, оёқ тўпиғи диабети, нейроэндокрин касалликларни даволаш ва ташхислашда ижобий натижаларга эришилаётир.

— Мамлакатимизда диабет билан касалланиш даражаси беш фоизни ташкил қилади, — дейди РИЭИАТМ директори Саид Исмоилов. — Бироқ, беморларнинг кўпчлиги ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаганликлари боис диспансер рўйхатига киритилмаганлар ҳам бор. Табиийки, кишининг ўз саломатлигига бу тарзда бепарво муносабатда бўлиши келгусида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, қандли диабет хасталигига чалиниш — тушкунликка тушиш, касалликни сир тутиш учун асос бўла олмайди. Бемор ўз соғлиғига эътиборли бўлса, шифокор тавсияларига амал қилган ҳолда соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этса, бошқалар сингари узоқ умр кўриши мумкинлигини ҳаётнинг ўзи кўп бор исботлаган. Соғлом кишиларнинг йилига бир маротаба қондаги қанд миқдорини текширтириб туришлари эса келажакдаги соғлом ва хотиржам ҳаёт кафолатидир.

Малакали мутахассисларнинг ана шундай фойдали тавсиялари билан жойларда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришга қаратилган “Диабет ойлиги” тадбирига минглаб юртдошларимиз жалб этилган. Ойлик давомида маҳаллалар ва ўқув масканларида тажрибали эндокринолог шифокорлар иштирокидаги давра суҳбатлари, мулоқот ва савол-жавоб кечалари, спорт тадбирлари, ёшлар ўртасида турли кўрик-танловлар ва концерт дастурлари ташкиллаштирилади. Халқаро диабетга қарши кураш куни муносабати билан эса РИЭИАТМ ҳамда унинг жойлардаги диспансерларида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади ва ушбу тадбир муносабати билан барча мурожаат этганлар бепул тиббий текширувдан ўтиб, шифокорлардан маслаҳат олишлари мумкин. Шунингдек, тадбир доирасида Буюк Британия ва Россия мамлакатларидан ташриф буюрадиган олим ва мутахассислар иштирокида мутахассислар учун илмий анжуманлар, ҳамкорликдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...