Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Мамлакатимизда полиомиелитга қарши эмлашнинг тўртинчи босқичи бошланди
Мутахассисларнинг таъкидлашича, полиомиелит асосан беш ёшгача бўлган болалар саломатлигига жиддий зиён етказади. Бироқ, у минтақамиздаги айрим давлатларда тўла эмланмаган ўсмирлар ва катталарда ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун юртимизда амалга оширилаётган иммунизация тадбирларини янада такомиллаштириш мақсадида 25-30 октябрь кунлари тўртинчи босқич миллий эмлаш кунлари, деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида мазкур тадбирга бағишлаб ташкил этилган матбуот анжуманида тегишли давлат, жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари вакиллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ ва ЮСАИД ташкилотлари мутахассислари иштирок этди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитар врачи С.Сайдалиев Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг самарали тизими шакллангани, тиббий-профилактика ишлари узвийлик касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Бу жараёнда юқумли касалликларга қарши кураш тадбирлари ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.
Юртимизда болаларни хавфли юқумли касалликларга қарши эмлашнинг миллий тақвими шакллантирилган. Унга кўра, 7 ёшгача бўлган болалар полиомиелитга қарши тизимли асосда эмланади. Кўрилаётган ана шундай чора-тадбирлар туфайли юртимизда 1996 йилдан буён бу касаллик қайд этилмаётир.
Мамлакатимизда шу йилнинг май, июнь, июль ойларида уч босқичли миллий эмлаш кунлари ўтказилди. Ушбу тадбир мобайнида 3 миллион нафарга яқин беш ёшгача бўлган бола полиомиелитга қарши эмланди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича,
30 октябргача давом этадиган миллий эмлаш кунларининг тўртинчи босқичини юқори савияда ташкил этиш учун жойларда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Бу гал ўн миллион нафардан кўпроқ бола, ўн беш ёшгача бўлган ўсмирлар полиомиелитга қарши эмланади. Бу ишларни юксак савияда ташкил этиш учун етарли миқдордаги вакцина махсус шароитларга риоя этилган ҳолда жойларга етказиб берилди, тегишли эмлаш бригадалари ва пунктлар ташкил этилди.
Эмлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси ва вилоятлардаги тегишли бошқармалар ҳузурида махсус штаблар фаолият юритмоқда.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...