Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3

Интилиш ва изланиш муваффақиятлар омили

08.10.2010
Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши Курортлар бошқармасига қарашли сиҳатгоҳлар ўртасида “Ҳамшира – 2010” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини сақлаш, инсон манфаатларини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 19 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар изчил ҳаётга тадбиқ этилиши халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббиёт масканлари қатори сиҳатгоҳлар ва дам олиш масканларининг ҳам моддий-техника салоҳиятини кучайтириш, мутахассисларнинг малака ва маҳоратини оширишда муҳим омил бўлмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Курортлар бошқармаси тизимида фаолият юритаётган сиҳатгоҳларнинг барчаси жаҳон андозалари даражасида тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Ушбу шифо масканларида диагностика ва даволаш ишларида жаҳон тиббиёти ва мамлакатимиз илм-фанининг энг илғор ютуқларидан кенг фойдаланилади.
Дам олиш масканларида, фуқароларга ҳар жиҳатдан юксак савияда хизмат кўрсатишда малакали врачлар билан бир қаторда етук ҳамшираларнинг ҳам ўз ўрни бор. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ҳамшира – 2010” танловидан кўзланган мақсад ана шундай малакали ҳамшираларни қўллаб-қувватлаш, соҳада тўпланган ижобий тажрибаларни оммалаштириш, аҳолига тиббий-профилактика ёрдами кўрсатиш ишларини янада такомиллаштиришдан иборат.
Танловда ҳамширалар тўрт шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Пойтахтимиздаги «Чинобод» шифо маскани ҳамшираси Наргиза Ғуломова назарий ва амалий синовларда ўз салоҳиятини тўлақонли намойиш этиб, танлов ғолиби бўлди. Шу муносабат билан у фаолият юритаётган санаторийга енгил автомашина тақдим этилди.
Пойтахтимиздаги «Турон» санаторийси ҳамшираси Нозима Норматова иккинчи, Фарғона вилоятида жойлашган «Чимён» сиҳатгоҳи ҳамшираси Севара Миркомилова учинчи ўрин соҳиби бўлди. Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Баҳор ХИДИРОВА
“SOG`LOM AVLOD”
38-SON


 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...