Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Тозалик ва эътибор касалликнинг олдини олишда муҳим омил
Касалликнинг асосий қўзғатувчилари – шигелла, сальмонелла, иерсиний, эшерихий, кампилобактериялар ва ротовируслар ҳисобланади. Булар асосан оғиз орқали одамга юқади. Ошқозон-ичак тизимини зарарлайди ва юқорида қайд қилинган касаллик белгиларини юзага келтиради. Одам организмига бактериялар зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ифлос қўл ва зарарланган ичимлик суви орқали юқади.
Касалланиш ҳолатлари йил давомида кузатилиши мумкин. Лекин ёз-куз ойларида бу касаллик билан зарарланган беморлар сони ортади. Бунинг бир нечта сабаблари бор.
1. Ёз ва куз ойларида мева-сабзавотлар, кўкатлар, полиз маҳсулотлари айни етилиб пишган палла ҳисобланади. Шу сабабли кўп ҳолларда юқорида тилга олинган маҳсулотлар яхши ювилмасдан, баъзан эса (айниқса, ёш болалар томонидан) умуман ювилмасдан истеъмол қилинади. Шу сабабли касалликка чалинмаслик учун ҳар доим мева-сабзавот ва кўкатларни қайнаган сувда узоқ ювиб, сўнг истеъмол қилинишини ота-оналар назорат қилишлари керак.
2. Ёзнинг иссиқ кунларида болалар ва баъзан катталар ҳам ифлосланган сув ҳавзаларида чўмиладилар. Юқумли касалликларга чалинмаслик учун таъқиқланган жойларда чўмилиш мумкин эмас. Фақатгина чўмилиш учун мўлжалланган ҳавзаларда чўмилиш керак.
3. Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сут ва гўшт маҳсулотларида касаллик чақирувчи бактерияларнинг кўпайиши учун жуда қулай муҳит тайёрлайди. Шу сабабли термик ишловсиз истеъмол қилинадиган сут ва гўшт маҳсулотларини нотўғри сақланиши оқибатида одамларга турли инфекциялар юқиш хавфи ортади. Шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақлаш лозим. Тез бузиладиган маҳсулотларни музлатгичда сақлаш кераклигини ёдингиздан чиқарманг.
4. Кунлар исиб кетганлиги сабабли чанқовбосди ичимликларни истеъмол қилишга талаб ортиб боради. Болалар учун мевалардан витаминга бой компот, шарбатлар тайёрлаб беринг. Қўлбола тайёрланган ичимликларни истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлинг. Болаларга қайнатилмаган сув ичишни таъқиқланг.
5. Энг асосийси ёз ва куз ойларида ўткир юқумли ичак касалликлари асосий ташувчиси – пашшалар кўпаяди. Улар касаллик чақирувчи бактерияларни ташиб юриб, очиқ ҳолда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини зарарлайди. Шу сабабли барча озиқ-овқат маҳсулотларини ёпиқ идишларда сақлашни унутманг.
6. Пашшаларни йўқотиш учун деразаларга дока ёки махсус тўрлар тутинг. Хонадон ва ҳовлиларнинг озода бўлишига эътибор беринг.
Ўткир юқумли ичак касалликлари билан барча ёшдаги аҳоли касалланиши мумкин. Шунга қарамай асосий касалланувчи контингент, яъни 60-70 фоиз касалланганлар ёш болаларни ташкил этади. Бунга асосий сабаб эса ёш оналарнинг болаларни тўғри овқатлантириш ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигидадир. Оналарга гўдаклар учун қўшимча овқатларни ҳар сафар янги тайёрлаб бериш кераклигини тушунтиринг. Болалар учун қўшимча овқат бериладиган идишларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда чайиб олишни унутманг. Яна сўрғичларни ҳар доим қайнаган сувда чайиб кейин болага беринг ва уларни тез-тез алмаштириб туринг. Ёш боланинг организмига тўғри келмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини берманг. Бу болаларда ўткир диарея ҳолатини келтириб чиқариши мумкин.
Диарея тўғри даволанмаса, бу, айниқса ёш болаларда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ушбу касаллик билан касалланган бола қусиши ва ич кетиши сабабли кўп миқдорда суюқлик йўқотади. Бу эса болада сувсизланиш ҳолатини келтириб чиқаради. Бунда тери ранги кўкариши, шиллиқ қаватлар қуриб, қизариши, нафас олиши қийинлашади. Юрак тез-тез уриши, тана ҳароратининг кўтарилиши, марказий асаб тизимида жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Ҳурматли ота-оналар! Агар болангизда ёки яқинларингизда ич кетиш, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилса, зудлик билан оилавий поликлиникадаги тиббиёт ходимларига мурожаат этинг. Акс ҳолда эътиборсизлик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Поликлиника қошида фаолият кўрсатаётган ОРП (орал регидратация пункти) шифокорлари Сизга тезлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатишади. Беморга қў¬шимча суюқлик ичириб, йўқотилган суюқлик ўрни тўлдирилади. Керакли барча муолажалар ўтказилади. Беморни соғломлаштириб, уйига юборилади. Азиз юртдошлар! Унутманг, ҳамиша саломат бўлишингиз ўзингизга боғлиқ!
“SOG-LOM AVLOD”
gazetasi 30-son
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...