Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТНИНГ БИРЛИГИ

14.08.2010

Таъкидлаш муҳимки, давлатимиз томонидан кадрлар масаласига бўлган эътибор кучайиб, бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасидаги мутахассисларнинг билимларини ошириш мақсадида ўтказилаётган узлуксиз таълим жараёнларининг давомийлиги, фаолиятдаги ишлар янада шаклланишида ва аҳолининг тиббий маданияти ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Саломатлик-1-2» ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳалари ва бир қанча халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган узлуксиз ўқув-семинарлари республика тиббиёт тизимидаги ҳамширалар фаолиятида ҳам алоҳида ўринга эга бўлмоқда. Шу даврга қадар ҳамширалар бир қанча долзарб мавзулардаги ўқув-семинарларида иштирок этиб, назарий ва амалий билимларини бойитиб келмоқдалар. Ўтказилаётган ўқув-семинарлари мутахассис билим манбаи ҳамда аҳоли соғлиги учун нечоғлик моҳиятга эга эканлигини иштирокчилар қуйидагича изоҳлайдилар:

Рихси САЛИХОДЖАЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош мутахассиси:

– Ҳақиқатдан ҳам, ҳамшираларимиз билими ва тажрибасини янада бойитишда узлуксиз таълим жараёнларининг ўрни катта бўлмоқда. Республикамиз миқёсида аҳолига 300 мингдан яқин ўрта тиббиёт ходими сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» (Осиё Тараққиёт банки) лойиҳалари ҳамда халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этган узлуксиз таълим жараёнларида иштирок этаётган ҳамшираларнинг тажрибали мутахассислар томонидан маҳаллий тренер қилиб тайёрланаётганлиги ва улар томонидан қуйи тизимдаги ҳамшираларнинг ўқитилиши, аҳоли билан чуқур ишлаш, шунингдек, ҳар бир оила аъзоси соғлигини назорат қилиб боришда, касалликларнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Ўқув-семинарларидаги танлаб олинган ҳар бир мавзу замирида инсон саломатлиги ва бу ўринда ҳамшира қандай фаолият олиб бориши ҳамда кўзланган натижага эришиш йўллари кўрсатилган. Таъкидлаш муҳимки, ушбу ўқув-семинарларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бош ҳамширалари, етакчи ва патронаж ҳамширалар, тиббиёт коллежлари ўқитувчилари ҳамда Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика маркази ва унинг вилоят филиалларининг ўқитувчилари маҳаллий тренерлар қилиб тайёрланмоқда. Вилоят соғ¬лиқни сақлаш бошқармалари томонидан туман тиббиёт бирлашмалари тасарруфида ҳамширалар ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, Осиё Тараққиёт банки томонидан керакли жиҳоз ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминланган. Тайёрланган маҳаллий тренерлар олган билимлари бўйича мазкур ўқув хоналарида тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ҳамшираларга (ҚВП, марказий поликлиника ҳамширалари, доя, ва фельдшер) узлуксиз таълим сабоқларини бериб келмоқдалар. Шунингдек, ўқув-семинарлари бўйича мониторинг ишлари ҳам тўғри йўлга қўйилмоқда. Шундай экан, ҳамшираларимиз аҳоли билан ҳамжиҳатликда ишлаб, уларнинг тиббий маданияти ҳамда билимларини оширишда астойдил меҳнат қилиб, самарали натижаларга эришадилар.

Дилрабо УРУНОВА,

«Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасининг патронаж ҳамшираларни

ўқитиш бўйича

миллий маслаҳатчиси:

– Лойиҳамиз томонидан (Осиё Тараққиёт банки) республикамиз тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 480 нафар вилоят соғлиқни сақлаш бош¬қармаси бош ҳамширалари, етакчи ҳамда патронаж ҳамширалар, тиббиёт коллежи ва Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика маркази ва унинг вилоят филиаллари ўқитувчилари, маҳаллий тренерлар таёрланди. Улар «Шахслараро мулоқот», «Кўкрак сути билан боқиш», «Репродуктив саломатлик ва бехатар оналик», «Бирламчи тиббий санитария тизимидаги ҳамширалар ишининг асосий кўникмалари», «Беш ёшгача бўлган болаларнинг ўсиши ва ривожланиши», «Бемор болаларни парвариш қилиш ва оналарга маслаҳат бериш», «Патронаж/оилавий ҳамшираларга таълим бериш ва ўқитишни баҳолаш» мавзулари бўйича ўқув-семинарларида иштирок этиб, назарий ва амалий билимларини бойитдилар. Шу кунга қадар маҳаллий тренерлар томонидан ўз навбати билан ҳар бир йўналиш бўйича республика тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган 15 минг¬дан зиёд ҳамширага узлуксиз таълим жараёнлари бўйича машғулотлар олиб борилди. Вилоят cоғлиқни сақлаш бош¬қармаси томонидан туман тиббиёт бирлашмаларида вазирликнинг буйруғи асосида ҳамширалар ўқув хонаси ташкил этилган бўлиб, Осиё Тараққиёт банки томонидан (телевизор, DVD, проектор, муляжлар ва услубий қўлланмалар) жиҳозланган. Ўтказилган ўқув-семинарларида иштирок этган маҳаллий тренерларнинг ҳамширалар ўқув марказида олиб борган дарс жараёнлари қай даражада олиб борилаётганлигини кузатар эканмиз, улар томонидан таълим жараёнлари меъёрий ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда ҳамда тартибли тарзда давом этаётганлигига гувоҳ бўлдик. Шунинг¬дек, «Саломатлик-2» лойиҳаси бўйича ҳам «ОИВ/ОИТС инфекцияси профилактикаси бўйича кўникмалар» мавзусида юқорида тилга олинган маҳаллий тренерлар ўқиб кетишди. Албатта бундай узлуксиз таълим жараёнлари давом этади ва маҳаллий тренерлар ҳамда назарий ва амалий билимга эга бўлаётган ҳамширалар олган кўникмаларини аҳоли саломатлиги йўлида қўллайдилар ва ўз билимлари устида тинмай иш олиб борган ҳолда, ижобий ютуқларни қўлга киритадилар.

Баҳодир АБДУКАРИМОВ, Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси бош фельдшери

(маҳаллий тренер):

– Ўтказилган ўқув-семинарларининг ҳаммасида иштирок этиб, фаолиятларимиз учун зарурий билимларга эга бўлдик. Айниқса, ҳар бир йўналишдаги дарс машғулотларининг тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилиши, замонавий стандартлар асосида тайёрланган ўқув қўл-ланмалари, интерактив маш¬ғулотлар, мавзуларга оид роликли ўйинлар касбий билимларимиз мустаҳкамланишига асос бўлди, десам янглишмайман. Эгаллаган билимларимиз бўйича тиббиёт муассасаларидаги ўрта тиббиёт ходимларига назарий ва амалий томондан унумли ёрдам бериб келаяпмиз. Хусусан, чекка ҳу¬дудлардаги патронаж ҳамширалар ана шундай билимга эга бўлаётганликлари халқ орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий саводхонликни ошириш, юқумли касалликларнинг олдини олишдаги фаолиятларни узлуксиз давом эттиришга хизмат қилмоқда.

– Тиббиёт бирлашмамиз тасарруфида ташкил этилган ҳамширалар ўқув хонасида барча шароит ва имкониятлар яратилган. Айниқса, услубий қўлланмалар, муляжлар, видеороликлар, ўқув адабиётлари мавжудлиги тингловчиларнинг билимларини янада мустаҳкамлашда қўл келмоқда. Маҳаллий тренерларимиз ҳам назарий, ҳам амалий томондан тажрибага эга бўлиб, дарс жараёнларини қизиқарли тарзда олиб борадилар. Шунингдек, дарс якунида тингловчилар ўзлари танлаган мавзуда маъруза қилиб, тренерлик қобилиятини синаб кўрадилар. Ўқув-семинари сўнгида улар дарс жараёнлари қандай ўтганлиги бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, керакли таклифларини берадилар. Бундай тарздаги машғулотларнинг узлуксиз давом этиши барча мутахассисларнинг касбига бўлган меҳрини ошириш билан бир қаторда, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Саодат МАЪРУФОВА,

Бухоро вилоят Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси

бош ҳамшираси (маҳаллий тренер):

Кенг қамровли тарзда ўтказилаётган бундай ўқув-семинарларининг моҳияти халқимиз саломатлигига қаратилган экан, ҳар бир олаётган билимларимизни ўз ўрнида қўллашимиз керак. Агар тиббиёт ходими кундалик билимини тўлдириб бормаса, фаолиятдаги ютуқларни эгаллашда камчиликларга йўл қўяди. Шу боис, касбий малака ва тажриба ҳар биримиз учун ўта муҳим ҳисобланади. Бежизга ана шундай узлуксиз таълим жараёнлари ташкил этилмаяпти. Қачонки, олган билимларимизни амалиётда қўлласаккина, самарали натижаларга эришамиз.

 
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...