Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
ТИББИЁТ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ
Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт тармоғида ҳам халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрларни хориж тажрибаси билан фаолият юритишига кўмаклашиш, уларнинг малака ошириш ва касбий кўникмаларини бойитиш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўпгина лойиҳалар ва кенг қамровли манфаатли дастурлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 11 август куни мамлакатимизга Миср Араб Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва барча тармоқ фаолиятига оид делегатлар гуруҳи ташриф буюрди. Бундан кўзланган асосий мақсад давлатлараро ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларда манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, миллатлар¬аро тотувликни мустаҳкамлаш, Шарқ мамлакатлари, умуман ислом дунёси халқларининг тараққиёт ва ривожланиш дастуридаги бирдамлигини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг маҳаллий ва хорижий тажрибасини ўрганишдан иборат. Ана шундай мақсадлар доирасида соғлиқни сақлаш тизими ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳамкорлик масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Миср Араб Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад Амин Фатҳулла, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ҳамда юртимиздаги даволаш-профилактика, ихтисослашган марказлар ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамов кириш сўзи билан очар экан, ташриф буюрган меҳмонларни мамлакатимиз тиббиёт тизимида эришилаётган ютуқлар, халқаро ҳамкорлик борасида қўлга киритилган муваффақиятлар, кадрлар салоҳияти, аҳолига кўрсатилаётган кенг қамровли тиббий хизматлар, мутахассисларни тайёрлаш ва фаолият юритишига доир янгиликлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига оид фаолиятларни тўлиқ қамраб оладиган маълумотлар, статистика кўрсаткичлари, босқичма-босқич амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари хусусида маърузалар тингланди. Юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар билан яқиндан танишган Миср Араб Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмад Амин Фатҳулла соҳада эришилаётган муваффақиятларга юқори баҳо берар экан, жумладан шундай деди: «Ўзбекистон Республикаси қисқа вақт ичида тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича юқори тажриба орттирганлигининг амалда гувоҳи бўлдим. Юртингиздаги каби аҳолининг малакали ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланиши жуда кам мамлакатларда кузатилади. Сизда ана шундай маҳаллий ва хориж тажрибасининг татбиқ этилиши, амалга оширилаётган кўп қиррали фаолиятлар нафақат мени, балки барча делегат аъзоларини ҳайратга солиши табиий. Ўйлайманки, иккала республика орасидаги ҳамкорлик келажакда ўз самарасини беради». Юқори мартабали меҳмон ўз сўзига якун ясар экан, ўзбекистонлик мутахассисларни Миср Араб Республикасига бориб, малака оширишлари, тажриба алмашишлари учун етарли шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар яратиб беришига ишонч билдирди.
Миср Араб Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар Мустақиллик шодиёналари арафасида чирой очаётган ва қад ростлаган Ўзбекистонни ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларда янада барқарор, мустаҳкам муваффақиятлар қозонишини ифтихор билан эътироф этдилар.
Ишонамизки, юртимиз тиббиёти ана шу каби мақсадли ва амалий ҳамкорлик ришталари билан янада узвий боғланиб, ривожланиб бораверади.
Намоз ТОЛИПОВ.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...