Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Сўзи малҳам шифокорлар

05.08.2010
Инсон учун соғликдан буюк нарса бўлмаса керак. Соғ бўлсангиз ижод, меҳнат, эзгу ишлар амалга ошади. Шундагина ҳаётдан завқ олиб яшайди киши. Шулардан келиб чиқиб, бугунги кунда соғлик ҳимоячилари бўлмиш шифокорлар ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик бу уларнинг хизмати, меҳнати олдида жуда кам кўринади. Юртимизда шифо масканлари жуда ҳам кўп. Шу ўринда Республика Онкология илмий маркази хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Ушбу маскан ходимлари инсонлар дардига шифо бўлишда улкан ютуқларга эришиб, юртдошларимиз дуосини олиб келмоқда. Профессор Саримбек Нав¬рўзов бошчилик қилаётган ушбу масканда кўплаб малакали шифокорлар самарали меҳнат қилмоқда. Улардан кўпчилиги халқимизнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлишга эришган. Бош-бўйин бўлими раҳбари Баҳром Юсупов ана шундай инсонлардан бири. Унинг 40 дан ортиқ шогирдлари республикамизнинг турли вилоятларида ўз иш фаолиятини олиб боришмоқда. Илмий марказда 12 та бўлим беморларга хизмат кўрсатмоқда.
Зоҳир Шукуров ҳам Баҳром ака Юсуповнинг шогирдларидан. Қўли енгил бу шифокор ҳам 15 йилдан буён шу масканда меҳнат қилиб келмоқда. Айнан ана шу инсоннинг кўмагида менинг соғлигим тикланди. Мен Самар¬қанд вилояти, Нуробод туманидаги “Олти-ўғил” қишлоғида истиқомат қиламан. Анча йилдан бери бўйнимдаги без безовта қилиб келарди. Оғриқ тинчлик беравермаганидан шифокорларга мурожаат қилдим. Улар Республика Онкология илмий марказига бориб текширтиришим лозимлигини айтишди. Сўнг ушбу марказга мурожаат қилдим. Улар мени “Бош-бўйин” бўлимига жойлаштиришди. Ушбу бўлим ходимлари аҳволимни кўриб, тезроқ жарроҳлик операцияси ўтказиш ҳақида хулоса чиқардилар. Операция муваффақиятли амалга оширилди. Ҳозирда ўзимни анча енгил ҳис қиляпман. Бунинг учун қўли енгил шифокор-жарроҳ Зоҳир Шукуровга ҳамда марказнинг барча ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман.
Раҳмат Сизга, шифокорлар! Қўлингиз асло дард кўрмасин


 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...