Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Соғлом авлод — келажагимиз пойдевори.
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида энг чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари ҳам замонавий усулда жиҳозланиб, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Президентимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда ўша йил 1 июлдаги “2009 — 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорларининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, бугунги кунда вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 3670 нафардан ортиқ врач, 20 мингдан зиёдроқ ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда. Улардан беш нафари фан доктори, 27 нафари фан номзодидир. Вилоятда ҳар ўн минг кишига 18 нафар олий маълумотли врач, 95 нафар ўрта тиббиёт ходими тўғри келади.
— Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимига қай даражада эътибор қаратилаётганини мазкур соҳага давлатимиз томонидан йўналтирилаётган маблағлар миқдоридан ҳам билиб олиш мумкин, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Арзиқулов. — Масалан, биргина бизнинг вилоятимизга ўтган йили давлат бюджетидан 84,4 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич ўттиз фоизга ошди.
Юқорида қайд этилган ҳужжатлар ҳамда бошқа бир қатор Фармон ва қарорлар вилоятда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий маданиятни шакллантириш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, репродуктив саломатликни таъминлаш сингари эзгу ишларда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Улар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Ўтган йили Сурхондарёдаги тиббиёт муассасалари, хусусан, туғуруқ мажмуаларини қайта таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Ҳомий ташкилотлар, тадбиркор ва ишбилармонлар маблағи ҳисобидан туманлардаги туғуруқ мажмуаларида 633 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. Масалан, Сариосиё тумани туғуруқ мажмуасида 290 миллион сўм, Шўрчи тумани туғуруқ мажмуасида 89 миллион сўм, Олтинсой туманида 69 миллион сўм, Денов туманида 43 миллион сўм, Узун туманида эса 36 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
— Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилояти филиалига 93 миллион сўмликдан зиёд беш хил турдаги замонавий тиббий ускуналар келтириб ўрнатилди, — дейди Т. Арзиқулов. — Шундан иккита замонавий гемодиализ ускунаси, айниқса, воҳа аҳлининг мушкулини осон, оғирини енгил қилди. Гап шундаки, илгари бу хилдаги дастурлаштирилган диализ муолажалари учун беморнинг Тошкент, Самарқанд ёки Жиззах шаҳарларига боришига тўғри келарди. Бу эса, табиийки, вақт ва қўшимча харажатни талаб қиларди. Эндиликда барча кўриклар ўзимизда бажарилади.
Шунингдек, ўтган йили Япония ҳукуматининг беғараз кўмаги билан ажратилган грант ҳисобидан Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасига умумий қиймати 85 минг АҚШ долларига тенг бўлган тиббий жиҳозлар, замонавий текшириш ускуналари ўрнатилди.
Тиббиёт ходимлари томонидан вилоятда туғиш ёшидаги 523 минг 347 нафар аёлнинг деярли ҳаммаси тиббий кўрикдан ўтказилди. Экстрагенитал касалликлар аниқланган аёлларни амбулатор ва стационар шароитларда соғломлаштириш чоралари кўрилди.
Соғлом авлод — келажагимиз пойдевори. Ана шу пойдевор мустаҳкамлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.
Ҳанифа ШАМШИЕВА.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...