Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Замонавий ва шинам шифо масканлари
Ғиждувон туманидаги “Армечан” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ врачлик пункти қисқа муддат ичида вилоятдаги энг намунали шифо масканларидан бирига айланди. Ваҳолонки, бундан бир йил муқаддам мазкур бино таъмирталаб, кўримсиз аҳволда эди.
Айниқса, шифокорлар ва беморлар учун шарт-шароитнинг умуман қониқарсиз бўлганлигини айтмайсизми?! Дилда ҳавас, иштиёқ, интилиш бўлса, ҳар қандай ишни ҳам амалга ошириш мумкин экан. Ака-ука фермерлар Исоқул ва Мирзоқул Ўринов ён-атрофда яшовчи тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, қишлоқ шифо маскани биносини таъмирлашни ўз зиммаларига олдилар. 16 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфлаб, уни кўркам қиёфага келтирдилар. Тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш масаласида эса Бухоро давлат тиббиёт институтининг доценти, тиббиёт фанлари номзоди Мусо Ўриновнинг тажрибаси қўл келди.
— Ўзим туғилиб ўсган қишлоқдаги шифо масканини қўллаб-қувватлашни эл олдидаги бурчим, деб ҳисоблайман, — дейди вилоятда қўли енгил шифокор сифатида ҳам танилган олим. — Институтимиз қишлоқ врачлик пунктларидан ўнтасини намунавий масканга айлантириш мақсадида оталиққа олган эди. 2009 йилда шу мақсад амалга ошди.
Кўплаб хайрли ишлари билан эл-юрт ҳурматини қозонган ака-ука фермерлар Баркамол авлод йилида яна бир эзгу юмушга қўл уришган. Улар собиқ ширкат хўжалиги маъмурий биносини реконструкция қилиб, Саломатлик маркази барпо этиш ниятидалар.
Ўтган йили Шофиркон туманидаги “Искогаре” қишлоқ врачлик пункти ҳам намунали шифо масканларидан бирига айланди. “Саломатлик — 2” лойиҳаси талаблари асосида таъмирланган, зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бу маскан шаҳар шифохоналаридан сира қолишмайди.
— Институтимизнинг кўзга кўринган шифокор-олимлари бу ерга тез-тез келиб, беморларни тиббий кўрикдан ўтказишади, врач ва ҳамшираларга амалий ёрдам беришади, — дейди Бухоро давлат тиббиёт институтининг Болалар касалликлари ва неонатология кафедраси мудири Шакар Наврўзова. — Бу ҳамкорлик яхши самара келтираётир. Муҳими, мазкур хайрли иш давом этмоқда. Чунончи, Баркамол авлод йилида Шофиркон туманидаги “Негкиши” қишлоқ врачлик пунктини ҳам оталиққа олиб, уни энг намунали қишлоқ шифо масканига айлантириш юмушларини бошлаб юбордик.
Ҳа, ҳозир вилоятнинг қайси қишлоғига борманг, эл саломатлиги масаласига катта эътибор қаратилаётганининг гувоҳи бўласиз. Ҳатто, энг чекка ҳудудларда ҳам аҳоли учун тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошиб бораяпти.
Дарҳақиқат, қишлоқ врачлик пунктларининг кўркам, замонавий биноларга эга бўлаётгани, энг сўнгги русумдаги тиббий техника воситалари билан таъминланаётгани, олимлар ва қишлоқ шифокорларининг ҳамкорлиги эл саломатлиги муҳофазасида жуда катта аҳамият касб этаяпти. Биргина 2009 йилда шаҳар ва туман марказларидан олисдаги қишлоқ шифо масканлари 15 та “Дамас” русумли машина билан таъминланди, “Тез ёрдам” хизматига вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлар томонидан 11 автоулов ажратилди. Йигирмата қишлоқ врачлик пункти эса энг намунали шифо масканига айлантирилди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон саломатлигига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганининг самарасидир, албатта.
Истам ИБРОҲИМОВ.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...