Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
ТИББИЙ МУОЛАЖА МАСЪУЛИЯТИ
Мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли бугун нафақат шаҳар марказлари, балки олис қишлоқларда ҳам замонавий тиббий муассасалар фаолият юритмоқда. Мазкур шифо масканлари қисқа фурсат ичида эл саломатлигини мустаҳкамлашнинг муҳим бўғинига айланди. Негаки, бугун жойлардаги қишлоқ врачлик пунктларининг кенг жамоатчилик орасида тиббий маданиятни юксалтириш борасидаги имкониятлари тобора ортиб бормоқда.
Бирламчи тиббиёт муассасаларининг афзаллиги шундаки, эндиликда қишлоқ аҳли аввалгидек, ўзи истиқомат қилаётган ердан анчайин узоққа, яъни шаҳар ё туман марказига қатнаб юрмайди, аксинча, яқингинадаги тиббий масканга мурожаат этиб, даволаниш имконига эга. Чунки бугун қишлоқ врачлик пунктларининг аксарияти илгари фақат марказдаги йирик касалхоналардагина учратиш мумкин бўлган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Масалан, ҚВПларда мавжуд юрак фаолиятини аниқ кўрсатиб берувчи ихчам эхокардиограмма ускунаси, сунъий нафас олдириш аппарати, фотокалориметр сингари замонавий воситалар беморга аниқ ташхис қўйиш имконини бермоқда.
— Бугунги кунда вилоятимизда жами 227 та қишлоқ врачлик пункти фаолият юритмоқда, — дейди Учқўрғон туманидаги Охунбобоев ҚВП акушер-гинекологи Гулчеҳра Раҳимова. — Шифохонамиз эса бундан икки йил аввал ишга туширилган эди. Қувонарлиси, моддий-техник имкониятларимизга ҳавас қилса арзийди. Бу ерда етти нафар олий маълумотли шифокор фаолият кўрсатаяпти. Бизда биокимёвий таҳлиллар ҳам малакали врачлар иштирокисиз ўтказилмайди.
Вилоятда қишлоқ шифохоналарининг моддий-техник имкониятларини янада кенгайтириш, хусусан, уларни янги, замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминлаш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бу борада “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирларнинг нафи катта бўлаётир. Масалан, жорий йилнинг июнь ойида ҚВПлар навбатдаги жиҳозлар туркуми — 115,5 миллион сўмлик 11 турдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Шунинг ўзидан ҳам маълумки, қишлоқда малакали тиббий хизматни ташкил этиш учун шарт-шароит етарли. Хўш, тиббиёт ходимлари бундай имкониятлардан амалда қандай фойдаланишаяпти, яна ҳам аниқроғи, қишлоқ шифохоналарини малакали мутахассислар билан таъминлаш даражаси ҳамма жойда ҳам қониқарлими?
Таассуфки, айрим туманларда бу масала ҳали-ҳануз ўз ечимини топгани йўқ. Чиндан ҳам, қизиқ-да, Косонсойдаги “Қорасув” ва “Юмалоқшайхмозор” қишлоқ шифокорлик пунктлари врачларсиз фаолият кўрсатаётганини қандай тушуниш мумкин? Уларнинг ҳар иккиси ҳам туман марказидан 9-10 чақирим олисда жойлашганлиги ҳисобга олинса, фақатгина ҳамширалар кучига суяниб қолинган бу муассасаларда бирор-бир жиддий хасталик билан мурожаат қилган беморга аниқ ташхис қўйиш ва ишончли даволаш имконияти чекланганлиги аён бўлади. Бундай дейишимизнинг боиси, аҳоли малакали ёрдам олиш учун ўз қишлоғида барча замонавий ускуналарга эга бўлган шифо муассасаси мавжуд бўла туриб, мутахассис муаммоси туфайли марказга қатнашга мажбур бўлмоқда. Уч-тўрт ва ҳатто, беш минг нафар аҳолиси бор ушбу ҳудудларда ҚВПлар кўпчиликка қулайлик яратиш мақсадида бунёд этилган эмасмиди, аслида?
Умуман олганда, таҳлиллар вилоятдаги ҚВПларнинг умумий амалиёт врачлари билан таъминланиши масаласига янада эътиборлироқ бўлиш зарурлигини кўрсатмоқда. Чунки Косонсой, Наманган, Уйчи туманларида бу кўрсаткич 55,8 – 69,8 фоизни, вилоят бўйича эса 76,4 фоизни ташкил этаётгани баъзи жойларда аҳоли малакали тиббий хизматдан тўлиқ баҳраманд бўла олмаётганидан дарак бераяпти. Тўғри, яқин орада бу муаммо ўз ечимини топади, деган маълумотлар ҳам йўқ эмас. Сабаби, “Саломатлик-2” лойиҳасининг вилоят бюроси мутахассислари билан бўлган суҳбатимизда жорий йилда тиббиёт олий ўқув юртларини битираётган наманганлик ёшлардан 165 нафари умумий амалиёт врачи сифатида қишлоқ жойларига ишга юборилиши режалаштирилаётганини айтишди. Буёғини энди вақт кўрсатади. Энг муҳими, ҳукуматимиз эл саломатлигини асраб-авайлаш масаласига катта эътибор қаратаётган, шаҳару қишлоқларда бир-биридан кўркам ва замонавий шифохоналар бунёд этилаётган бир пайтда жойлардаги мутасадди идоралар бундай масканлар фаолиятини янада такомиллаштиришга бўлган эътиборни сусайтирмасликлари даркор.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...