Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1

Соғлом турмушимиз кафолати

24.07.2010

Мамлакатимизда эл саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш масаласи ҳар жиҳатдан муҳим вазифа саналади. Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган эзгу чора-тадбирлар амалга оширилаётгани боис жойларда аҳолига юксак сифатли тиббий хизмат кўрсатишга, турли асоратли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олишга эришилмоқда. Замонавий шифо масканлари бунёд этилиб, шаҳар ва туманларда ихтисослаштирилган тиббий масканлар фаолияти йўлга қўйилганлиги туфайли касалликни эрта аниқлаш ва уни кечиктирмай даволашга муваффақ бўлинаяпти.

Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва шу орқали инсон саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган хасталикларнинг олдини олиш борасида амалий саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда. Бунинг учун марказ замонавий даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланган.

Шифо муассасамизда, айниқса, ёш ходимлар малакасини оширишга жиддий эътибор қаратилади. Марказда фаолият юритаётган мутахассисларнинг аксарияти Англия, Япония, Франция, АҚШ, Россия, Германия, Испания, Италия каби тиббиёти тараққий этган давлатларга бориб тажриба алмашадилар. Малака ошириш курсларида ва нуфузли халқаро анжуманларда иштирок этадилар. Бундан ташқари, марказнинг ўзи ҳам қўшни давлатлар ва мамлакатимиз вилоятларидаги Эндокринология марказларининг мутахассислари учун илмий-амалий ҳамда услубий кўмак берувчи маскан ҳисобланади.

Айни пайтда марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги филиаллари зарур техник жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Марказимизда эндокрин хирургия, диабетология, болалар эндокрин касалликлари, оёқ тўпиғи диабети, нейроэндокрин хасталикларни даволаш сингари бўлимлар фаолият кўрсатмоқда. Шифохона 246 ўринга мўлжалланган бўлиб, беморларнинг соғлиғини тиклашда 118 нафар шифокор ходимнинг билим ва малакасидан фойдаланилаётир. Улардан беморларнинг жисмоний соғлиғини тиклаш баробарида маънавий-руҳий мадад кўрсатиш ҳам талаб этилади. Айниқса, қандли диабет хасталиги билан оғриган беморларни тушкунликка берилмай, ўз соғлиғи ҳақида жиддий қайғуриш ва шу орқали узоқ умр кўришга ундаш лозим. Тўғри, бугун дунё бўйича ушбу хасталикдан буткул фориғ қилувчи даво топилганича йўқ. Бироқ бу қандли диабетга чалинган киши учун ҳаёт тугади, дегани эмас. Агар бемор одатий турмуш тарзини бир оз ўзгартирса, хусусан, тўғри овқатланиш, вақтида даволаниш, қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилиш, тушкун кайфиятга берилмаслик каби ҳаётий зарур жиҳатларга амал қилса, яна эллик-олтмиш йилгача умр кўриши мумкин.

Таассуфки, бугунги кунда айрим беморлар қандли диабетнинг оғир асоратларига қарши курашишда асқотадиган даво чораларидан “дорига қарам бўлиб қоламан”, деган асоссиз важ билан воз кечадилар. Оқибатда буйрак етишмовчилиги, қорасон, кўриш қобилиятини йўқотиш каби дардларга чалиниш ёки энг оғир асорат — кома ҳолатига тушиб қолиш мумкин. Масалан, I турдаги қандли диабетга чалинган беморлар организми инсулин моддасига ҳамиша эҳтиёж сезади. Бунда мазкур моддани ишлаб чиқарувчи ошқозон ости бези ҳужайраларининг бирор бир юқумли касаллик ёхуд бошқа сабабларга кўра шикастланиши оқибатида қон таркибида ушбу модда умуман бўлмайди ёки кескин камайиб кетади. Бундай ҳолатда инсулин инъекцияси бемор ҳаёти учун ўта зарурдир.

Бундан ташқари, нотўғри овқатланиш ҳам касаллик кучайишига сабаб бўлади. Маълумки, биз истеъмол қиладиган таомлар таркибида, асосан, уч турдаги маҳсулот — оқсил, ёғ ва углеводлар мавжуд. Углевод ва ёғ қувват манбаи саналса, оқсил организм учун қурилиш хом ашёси ҳисобланади. Шуни унутмаслик лозимки, фақат углеводларгина овқатланилгандан сўнг қон таркибидаги шакар моддаси миқдорининг ошишига сабаб бўлади. Таомдаги бошқа барча моддалар қонда глюкоза миқдори ортишига таъсир кўрсатмайди. Шу боис, таркибида углевод кўп бўлган, яъни нон ва нон маҳсулотлари, шунингдек, гуруч, сули, гречка қўшилган донли таомлар, мевалар, сут ва айрим сут маҳсулотлари, сабзавотларнинг баъзилари, масалан, картошка, маккажўхори сингари егуликлар қатъий меъёрга амал қилган ҳолда истеъмол қилинадиган таомлардир. Бемор бундан яхши хабардор бўлиши лозим.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳукуматимизнинг амалий кўмаги билан қандли диабетга чалинган беморларга мунтазам равишда бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда. Ушбу савоб ишга ҳомий ташкилотлар кўнгилли равишда бош қўшаётганликлари боис кўплаб беморларга қимматбаҳо дори воситалари, қондаги қанд миқдорини тез аниқловчи тестлар ва ихчам ташхис аппаратлари совға қилинди. Бу каби эзгу саъй-ҳаракатлар, табиийки, хасталик туфайли келиб чиқувчи оғир асоратларга йўл қўймаслик, ўз вақтида, самарали даво чораларини қўллашда муҳим аҳамият касб этади. Айни вақтда шуни унутмаслик лозимки, хаста бўлмасдан туриб, бебаҳо бойлигимиз — саломатликни имкон қадар асрай олсак, бу билан оила аъзоларимизнинг осуда ҳаёт кечиришини таъминлашга эришган бўламиз.

Саид ИСМОИЛОВ,

Республика ихтисослашган

Эндокринология илмий-амалий

тиббиёт маркази директори.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...