Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6

Жигарни эҳтиёт қилинг

24.07.2010

Инсоннинг тана аъзолари ичида жигар жуда муҳим вазифани бажаради. У аъзо модда алмашинувида қатнашади, шунингдек, ушбу жараёнда ҳосил бўладиган ёки қандайдир йўллар билан организмга кирган заҳарли омилларни зарарсизлантиради.

Жигар фаолияти ташқи муҳитдан, истеъмол маҳсулотларидан, организмга тушиб турадиган заҳарли моддалар таъсирида бузилиши мумкин. Жигар хасталиклари — цирроз, сариқ, ўт пуфагининг яллиғланиши — холецистит шулар сирасига киради.

Холецистит — ўт пуфагининг яллиғланиши бўлиб, у ўткир ҳамда сурункали кўринишга эга. Ўткир хуружли холецистит ўнг биқин қовурға остида қаттиқ оғриқ туриши, кўнгил беҳузур бўлиши, қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши билан бошланади.

Холециститнинг сурункали кўриниши — дарднинг олдини олмасликдан, ўз вақтида даволаниш амалларини қилмасликдан келиб чиқади. Кўпинча ўт пуфагида тош пайдо бўлганида ҳам бу ҳол кузатилади. Бунда беморни ўнг қовурғаси остидаги изтиробли, ғижимловчи оғриқ безовта қилади. Кўпинча ёғли овқатдан кейин оғриқ зўраяди, кўнгил айнийди, кекирик пайдо бўлади.

Юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатларда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Фақат шифокоргина беморнинг ҳолати ва биологик синамалар таҳлилини инобатга олиб, у ёки бу дори-даволарни белгилайди. Айтиш лозимки, ўт пуфаги яллиғланишини даволашда халқ табобатида кенг қўлланиладиган, шифобахшлиги билан ажралиб турадиган усуллар ва воситалар ҳам мавжуд. Уларнинг айримлари қуйидагичадир:

l Маккажўхори попугидан бир ош қошиқ миқдорида олиб бир стакан қайноқ сув билан бир соат давомида дамлаб қўйилади. Сузиб олингач, 1 ош қошиқдан ҳар 3 соатда ичиб турилади.

l Бир ош қошиқ баргизуб ўтига бир стакан қайноқ сув қуйилиб, 10 дақиқа дам едирилади. Сўнгра сузиб олиниб, бир соат ичида қултумлаб ичилади (суткалик меъёр).

l Икки чой қошиқ мармарак (шалфей) ўтига икки стакан қайноқ сув солиниб, ярим соат дам едирилади. Сўнгра сузиб олиниб, ярим стакандан кунига 4 маҳал ичилади.

Мабодо ўт пуфагида тош бўлса, унда ҳам ўнг қовурғалар таги, ўнг курак, ўнг елка, умров ости қорин санчиқлари туради. Бундай ҳолатда ҳам шифокор қабулидан ўтиш лозим.

Ўтда тош пайдо бўлишига пала-партиш овқатланиш, кўп овқат истеъмол қилиш, кам ҳаракатлик сабабдир. Тош ўт йўлларини беркитиб қолган тақдирда сарғайма ҳосил қилади. Хасталикни даволаш борасида ҳам халқ табобатида синовлардан ўтган муолажалар тизими яратилган. Хусусан:

l Олтиариқ, Марғилон турпи шарбатидан тоза асал омухталигида ичиб туриладиган бўлса, аъзоларда тош пайдо бўлишидан муҳофаза этади, шунингдек, ўт йўлидаги тош ҳамда буйрак тошларини нуратиб, организмдан чиқариб юборади.

l Қизил лавлагидан бир нечтасини тозалаб, майдаланади-да, хийла вақт давомида қайнатиб қўйилади. Қайнаб, қиём даражасига етганидан кейин, қайнатма чорак стакандан кунига 3 маҳал истеъмол қилинади. Бундай амал қўлланиб туриладиган бўлса, ўт йўлидаги тошлар емирила бошлайди ва аста-секин аъзолардан чиқиб кетади.

l Бундан ташқари табобатда маккажўхори попугидан дамлама тайёрлаб ичиб туриш тавсия этилади.

l Маккаи сано барглари (дорихоналарда мавжуд) асосида дамлама тайёрлаб ичиб туриш нафақат нохуш қабзиятдан холи этади, балки ўт пуфагидаги майда тошларни ичакка йўналтириб, чиқиб кетишига ёрдам беради.

l Мижози кўтарадиган кишиларнинг чорак соат давомида 10 пиёла миқдорида иссиқ ҳолдаги кўк чой ичиши тошларни юмшатиб, қум ҳолига келтиради.

l Ўтдаги тошдан муҳофазаланиш ва бу дардни енгиллаштиришда овқатни оз-оз ва тез-тез танаввул этиб туриш мақсадга мувофиқ. Таркибида холестерин бўлган маҳсулотлар, чунончи тухум, мия, қовурилган балиқ, қўй гўшти, жигар кабиларни истеъмол қилишни чеклаш, таомни сариёғ ёки ўсимлик мойида пишириш, гўштни қайнатиб ёки буғда пишириб тамадди қилиш лозим. Шунингдек, шўр ва аччиқ таъмли маҳсулотларни истеъмол этмаслик даркор.

Оқил ИСҲОҚОВ,

тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Маннон НАБИЕВ,

доришунос.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...