Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Тиббий кўрик — оила фаровонлиги гарови

24.07.2010

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида, аввало, баркамол авлодни вояга етказишдек улуғвор мақсад мужассам. Бу мақсадга она ва бола соғлиғига катта эътибор қаратмасдан туриб эришиб бўлмайди. “Она ва бола” Бухоро вилояти скрининг марказида ҳам бу борада бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

— Болаликдан ногиронликнинг олдини олиш асосий мақсадимиз, — дейди марказ раҳбари Дилбар Аҳмедова. — Бунинг учун бизда барча шарт-шароит яратилган. Малакали кадрлар ва зарур тиббий жиҳозлар етарли.

Марказ раҳбари бу ҳақда бежиз тўхталгани йўқ. Шифокорлар иш жараёнида турли тақдирлар, турли ҳолатларга кўп дуч келишади. Дейлик, Пешку туманида яшовчи бир онахон келини билан келиб, унинг фарзанд кўрмаётганини айтиб, ёрдам сўради. Турмуш қурганига икки йилча бўлиб қолган келин тиббий кўрикдан ўтказилганида, унинг жисмоний жиҳатдан балоғатга етмагани аниқланди. Ёки бошқа бир мисол. Шофиркон туманида истиқомат қилувчи бир оила икки боласи ногирон туғилганини, учинчи фарзанд соғлом дунёга келиш-келмаслигини аниқлаб беришни сўраб мурожаат қилди.

— Суриштириб билсак, бу эр-хотин яқин қариндош экан, — дейди марказ ходими Нозима Қудратова. — Афсуски, минтақамизда қизларни эрта турмушга узатиш ёки қариндошларнинг ўзаро қуда-анда тутиниш ҳоллари учраб туради. Оқибатда бундай оилаларда нимжон, туғма нуқсонли болалар дунёга келиши эҳтимоли пайдо бўлмоқда. Марказимиз ана шундай нохуш ҳолларга чек қўйиш, болаликдан ногиронликнинг олдини олиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Аниқ мисолларга тўхталсак. Сўнгги икки йилда вилоят бўйича 51200 нафар чақалоқ акушерлик ва педиатрлик хизматлари билан биргаликда неонатал скринингдан ўтказилди. Олти чақалоқда фенилкетонурия, 36 чақалоқда туғма гипотериоз касаллиги аниқланди. Улар генетик шифокор ва эндокринолог назоратига олиниб, зарур препаратлар билан бепул таъминланди. Тиббий нуқтаи назардан хавфли гуруҳга мансуб 23 минг 632 нафар ҳомиладор аёл скрининг текширувидан ўтказилиб, 192 ҳомила нуқсонли деб топилди. Табиийки, тиббий кўрсатма асосида 165 ҳолда уларнинг ҳомиладорлиги тугатилди.

— Биз юқоридагиларни назарда тутган ҳолда, мактаб, лицей, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида ёшлар иштирокида йод танқислиги, эрта турмушга чиқиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳ оқибатлари хусусида давра суҳбатлари ва мулоқотлар ўтказаяпмиз, — дейди Д. Аҳмедова. — Бундай тадбирларни фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ҳам ташкил этаяпмиз. Баркамол авлод йилида амалга ошираётган бу ишларимиз ўз натижасини беради, албатта. Зеро, соғлом фарзанд дунёга келишидан нафақат оила, балки жамиятимиз ҳам манфаатдордир.

Айтиш жоизки, “Баркамол авлод йили” ҳудудий дастурида вилоятда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган. Унга кўра, вилоят перинатал маркази биноси қурилиши якунланиши, туманлардаги қишлоқ врачлик пунктлари “Саломатлик-2” ҳамда “Аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” лойиҳалари бўйича жиҳозланиши кутилмоқда. Скрининг маркази шифокорлари малакаси ҳам мунтазам тарзда ошириб борилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш, она ва бола саломатлигини таъминлаш йўлида қилинаётган ишлар самарасидир.

Истам ИБРОҲИМОВ.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...