Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Fамхўрликдан мунаввар диллар

24.07.2010

Энди бир ёшга тўлган Маржонанинг тоби қочди: сурункали иситма. Йўтал. Иштаҳаси йўқ. Бу ҳолатдан бутун оила безовта. Маржонани Шўрчи тумани ­марказий шифохонаси болалар бўлими мутахассислари ҳузурига етказишганидан сўнггина бу безовталик босилгандай бўлди.

Болалар бўлими — шифохонанинг энг шинам, озода маскани. Хоналари таъмирланган. Санитария-гигиена шароитлари рисоладагидек. Муҳими, шифокорлари малакали. Болажону гўдаклар билан гаплаша билиб, унинг дардини қалбида ҳис эта олади.

— Дори-дармонлар бор, муолажалар вақтида ўтказилади, — дейди Маржонага қараб турган бувиси Бибисора Чориева. — Беморни ҳали рентгенга, ҳали таҳлил хонасига олиб бор, деган гаплар йўқ. Бу юмушлар шу ернинг ўзида амалга оширилади. Лозим бўлса, врач ё ҳамшира ота-онадан-да меҳрибонроқ бўлиб, ёнидан жилмай гўдакка қарайди. Бундан йигирма йиллар аввал ҳам мен шу шифохонада бўлганман. Фарзандимни даволатганман. У пайтдаги шароитлар билан ҳозиргисининг ер билан осмонча ­фарқи бор. Бу ғамхўрлик учун биз давлатимиздан беҳад миннатдормиз.

Бибисора она неварасидан туман ҳокими ҳол сўрагани келганидан хурсанд бўлиб гапириб қолди. Ҳа, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни туман ҳокимлиги томонидан “Саломатлик куни” деб белгиланган, ҳокимлик вакиллари ўша куни даволаш масканларига боришади. Бу ташриф, одатда, туғуруқхона мужмуаси ва болалар бўлимидан бошланади. Ташриф чоғида шифокорлар яхши ишларини кўз-кўз қилиш ҳаракатида бўлсалар, ҳокимият вакиллари муаммоларга, камчиликларга кўпроқ эътибор қаратишади. Бу гал ҳам шундай бўлди: ичимлик суви, электр таъминоти, тозалик ишлари яхши. Аҳволи оғирроқ уч кунлик чақалоқни кўриб қўйиш учун малакали мутахассиснинг чақирилгани ҳам ўз вақтида қилинган иш. Бироқ табиий газ таъминотида узилиш бор. Палаталарга ҳалиям айрим жиҳозлар етишмайди. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни кучайтириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини замон талаблари даражасига кўтариш лозим.

Мавриди келганда ўтган йили Шўрчида 3 та оналар ўлими қайд қилинганини таъкидлаб ўтиш жоиз, деб ҳисоблаймиз. Бу ҳолатларнинг сабаблари уларнинг соғлиғи бўйича умуман ёки нисбатан туғиши мумкин бўлмаган, деб тавсифланган. Ваҳолонки, ҚВПлардан тортиб ундан юқорироқда турган муассасалар тарғибот ишларини жойига қўйиб, патронаж хизмати ўринли ташкил этилганидами...

— Камчилик ва хатолардан тегишли хулосалар чиқариб, ҳар бир тадбирни вақтида ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Гулхон Турдиева. — Шу йилнинг ўзида туғиш ёшидаги 6 мингга яқин аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Биз кўрикнинг давомийлигини, тарғиботнинг изчиллигини йўлга қўйдик. Бу борада бўлажак онанинг масала моҳиятини тушуниши муҳим. Шунга эриша олсаккина, Президентимизнинг “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ даражада ишлаяпмиз, деб айта оламиз.

Қайтаётганимизда, шифохонада даволанаётган бир жажжи болакай қўлидаги гулдастани шифокорга узатганига кўзимиз тушди. Шифокор қувончдан кўзларига ёш иниб, болакайни боши узра баланд кўтарди ва завол топмай ўсгин, илоё, деб эркалаб қўйди.

Бу ёруғ лаҳзадан оламга мунавварлик таралгандай бўлди.

Олимжон УСАНОВ.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...