Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

Андозавий қвплар аҳоли хизматида

16.07.2010

Юртбошимиз раҳнамолигида келажаги буюк давлат барпо этиш мақсадида амалга оширилаётган улуғвор ишлар баробарида тиббиёт соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юзага келмоқда. Бинобарин, соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган ислоҳотлар самараси қишлоқ врачлик пунктлари шаклланди. Эндиликда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатувчи қуйи бўғин фаолиятини янада юксалтириш чоралари кўрилмоқда.

Мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари имкониятларини андозавий даражага етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлар фикримиз далилидир. Ўтган ва жорий йилда вилоятимизда 20 та тиббиёт муассасаси ана шундай мақомга эга бўлди.

– Мучум ҚВПда яратилган шарт-шароитлар бу борада қўйилган муҳим қадам бўлди, – дейди Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А. Мақсудов. – Шу кунларда Арбағишдаги қишлоқ врачлик пунктини андозавий даволаш-профилактика масканига айлантириш тадбирлари ниҳоясига етказилмоқда.

Ушбу шифо маскани ҳавас қилса арзийдиган тарзда қайта таъмирлангани, айниқса хизмат кўрсатиш савияси ғоят ўсганлиги билан ҳам эътиборга моликдир.

– Мазкур бино ўн йил олдин фойдаланишга топширилган бўлиб, жорий таъмирга муҳтож эди, – дейди ҚВП мудири

Ш. Вазиров. – Туман ҳокимлиги ва ҳомийлар кўмаги билан амалга оширилган эзгу ишлар натижасида имкониятларимиз янада такомиллашди. Энг замонавий тиббий анжомлар билан таъминланганмиз, қолаверса, жамоамизнинг мамлакатимиздаги нуфузли тиббиёт марказлари мутахассислари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги боис, тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги кескин ошди.

– Илгари даволаниш учун Чортоқ шаҳрига боришга мажбур бўлар эдик. Энди бўлса бунга асло ҳожат қолмади, – дейди бемор Ҳ. Аначиева. – Шинам ва кўркам бинода жойлашган ҚВПмизда зарур муолажаларни ўтказиш учун ҳамма шароитлар муҳайё. Айниқса, аёллар ва болаларни соғломлаштириш доираси кенгайганлигидан бағоят мамнунмиз.

Дарҳақиқат, эл соғлиғини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказишда андозавий ҚВПлар таянч вазифасини ўтайди.

Абдуллажон ҒОЗИЕВ, Наманган вилояти.
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...