Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
Ўткир шол касаллигидан сақланинг
Кўпчиликка маълум, ўтган асрнинг 80-90-йилларида республикада, айниқса ёш болалар орасида ўткир шол – полиомиелит касаллиги кўплаб қайд этилиб, болаларни умрбод мажруҳликка олиб келар эди.
Давлатимиз раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор тадбирлар, жумладан, миллий ва тозалов эмлаш кунлари ҳамда Миллий эмлаш календари асосида аҳолини бу касалликка қарши эмлаш ишлари муваффақиятли ўтказилиши натижасида республикада охирги марта ўткир шол билан касалланган бемор 1995 йилда қайд этилган эди. 1996 йилдан бошлаб, республикамизда бу касаллик умуман йўқотилди.
Эътироф этиш жоизки, республикамизда ўткир шол касаллигига қарши ўтказилган тадбирлар ЖССТ томонидан юқори баҳоланиб, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси тараққий этган давлатлар қаторида ЖССТнинг "Ёввойи полио вирусидан халос бўлган давлат" сертификатига сазовор бўлди.
Лекин кейинги пайтларда республикамизга қўшни бўлган қатор давлатларда ўткир шол касаллиги бўйича вазият бирмунча мураккаблашди ва бу касалликнинг бизнинг республикамиз ҳудудига кириб келиш хавфи ортди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳукуматимиз раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳолининг ўткир шол юқиши мумкин бўлган қисми, яъни 0-5 ёшгача бўлган болаларни бу касалликка қарши 2 босқичда эмлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун ЖССТ ҳомийлигида республикага 6,6 миллион доза полиомиелитга қарши вакцина келтирилиб, Миллий эмлаш кунларини ўтказиш режалаштирилиб, биринчи босқич муваффақиятли якунланди.
Унутмаслик керак, полиомиелит ўткир шол касаллиги бўлиб, уни майда, ҳатто оддий микроскопда ҳам кўриб бўлмайдиган вируслар чиқаради. Касаллик одам нерв тизими, айниқса орқа миянинг сариқ пўстлоғини зарарлаш, бурун-ютқум ва ичак шиллиқ пардасининг ўзгариши билан ҳаракатланади. Полиомиелитни қўзғатувчи вирус энтеровируслар оиласига киради, унинг учта (I, II, III) тури мавжуд. Кўпроқ I тури учрайди. Ташқи муҳитга вирус чидамли бўлиб, сувда 100 кунгача, нажасда 6 ойгача сақланиши мумкин. Музлатиш ва қуритишни яхши ўтказади. Вирус дезинфекцияловчи моддалар, қуёшнинг ультрабинафша нури таъсирида ва қайнатилганда нобуд бўлади. Ошқозон шираси ва антибиотиклар таъсирида парчаланмайди.
Касалликнинг ягона манбаи хасталикнинг енгил ёки типик бўлмаган шакли билан оғриган бемор ҳисобланади. Полио-миелит билан асосан 10 ёшгача бўлган болалар касалланадилар, беморларнинг 60-80 фоизини 4 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Касаллик оғиз орқали ифлос қўл, ифлосланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший мулоқот, мева ва сабзавотлар, шунингдек, ҳаво томчилари орқали ҳам юқади. Касалликнинг яширин даври ўртача 5-12 кун бўлиб, баъзида 2 кундан 35 кунгача давом этиши мумкин. Унинг паралитик ва паралитик бўлмаган шакллари фарқланади.
Касалликнинг паралитик бўлмаган шакли кўпинча қисқа муддатли иситма, йўтал, димоғнинг битиши, томоқда оғриқ бўлиши ҳамда диспепсик белгилар: кўнгил айнаши, қусиш, ич суюқ келиши каби белгилар билан "кичик касаллик" тарзида ўтиши мумкин. Пайдо бўлган клиник белгилар бир неча кундан сўнг ўтиб кетади. Касалликнинг паралитик бўлмаган шаклига енгил ўтувчи церрозли менингит ҳам киради.
Касалликнинг паралитик шакли юқори тана ҳарорати билан бошланади. Хасталикнинг биринчи 3 кунлигида беморда бош оғриши, нафас қисилиши, шамоллаш белгилари, фарингит, ошқозон-ичак фаолияти бузилиши (қусиш, ич кетиш ёки қорин дам бўлиши) кузатилади, тана ҳарорати 390-400Сгача кўтарилади, бош оғриғи кучаяди, белда, оёқ-қўлларда оғриқ, алаҳсираш ва менингиал белгилар пайдо бўлади. Сўнгра бемор оёқ-қўл мушакларининг фалажи, баъзан эса тана ва бўйин мускулларида фалаж кузатилади. Мускуллар тартибсиз қисқариши натижасида тремор, переферик нервда оғриқ, терида "ғоз териси"га ўхшаш қизил доғ ва бошқалар кузатилиши мумкин. Паралич (фалаж) тўсатдан, айрим ҳолларда бир неча соат ичида юзага келади, беморнинг фаол ҳаракати чекланади ёки йўқолади. Фалаж бошланиши билан мушакларда қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, 1-2 ой давом этади.
Нерв тизимининг қайси қисми зарарланишига қараб паралитик ўткир шолнинг бир неча шакллари фарқланади. Масалан, бульбар шаклида ютиш, гапириш, нафас олиш ва юрак фаолияти бузилиши кузатилади; понтин шаклида юз нервининг фалажи, юзнинг мимик мускуллари параличи билан номоён бўлади. Энцефалитик шаклида бош мия ўчоқли зарарланади; аралаш шаклида кўп сонли ўчоқсимон зарарланиш, орқа мия шаклида оёқ, тана бўйин ва диагфрагмада бўшашган паралич вужудга келади. Энг хавфлиси нафас олиш мускуллари ва диафрагма фалажи, узунчоқ мия шикастланишидир. Бемор нафас олиш, қон айланишининг бузилишидан нобуд бўлиши мумкин. Тирик қолган беморда паралитик босқич бир неча кундан, 1-2 ҳафтагача давом этади.
Бундан ташқари, ўткир шол касаллиги зотилжам, ўпка ателектази, интерстициал миокардит, бульбар шаклида ошқозоннинг ўткир кенгайиши, ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилиши, қон кетиши, яра ҳосил бўлиши, илеус ёрилиб кетиши ва бошқалар каби оғир асорат қолдириши мумкин.
Профилактикаси
Полиомиелит касаллигининг олдини олишда энг яхши чора – касалликка қарши эмлашдир. Бу мақсадда, 3 валентли ОВП вакцинасидан фойдаланилади. Республика миллий эмлаш календарига асосан, полиомиелитга қарши эмлаш чақалоқ туғилганда 2-5-куни туғруқхонада, 2, 3, 4 ва 16 ойлигида ва 7 ёшида поликлиникада ўтказилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, "Полиомиелитга қарши оммавий эмлаш кунлари" ўтказиб келинмоқда. Бунда республиканинг ҳар бир фуқароси, ота-она фаол иштирок этмоғи зарур. 5 ёшгача бўлган болангизнинг оғзига 2 томчи вакцина томизиб, уни мажруҳликка олиб келувчи касалликдан сақлаб қолиш мумкинлигини унутманг. Боланинг қачон ва қандай юқумли касалликка эмланганидан қатъи назар, у "Миллий эмлаш кунлари"да албатта ўткир шол касаллигига қарши эмланиши зарур.
Барно ОҚИЛОВА
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...