Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2023 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

Муҳим масалалар доирасида

22.06.2010

Жорий йилнинг 4 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

А. Икрамов кириш сўзи билан очиб, Юртбошимизнинг Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишиб қайтганликлари, Андижон вилоятида ўтказилган "Универсиада – 2010" спорт мусобақаларида иштирок этган талаба ҳамда иштирокчиларнинг соғлиги учун масъул бўлган тиббиёт ходимларининг кўрсатган тиббий хизматлари тўғрисида, шунингдек, тизимда репродуктив саломатлик масалаларига қаратилаётган эътибор, Жиззах вилоятида вазирлик сайёр ҳайъат йиғилишининг самарали тарзда ўтганлиги ҳамда бугунги куннинг асосий мавзуси бўлган полиомиелитга қарши миллий эмлаш кунларининг 1-босқичи яхши натижалар билан якунланганлиги ва 2-босқич ҳам талаб даражасида ўтиши муҳимлигини таъкидлади.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сонли "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2009 йил 1 июлдаги ПҚ-1144-сонли "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарорларини бажариш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ДПМлари фаолиятининг 2009 йил ҳисоботлари таҳлили ҳамда Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг вилоят филиаллари фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 апрелдаги 07/1-1181-сонли ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси мажлис баёнининг ижросини бажариш бўйича "ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида" ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон вилоятларида шифохона ички инфекцияларга қарши олиб борилаётган тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2008 йил 3 апрелдаги 61-сонли қарорининг ижроси ҳақида вазирликнинг мутасадди раҳбарлари маъруза қилдилар. Юқорида кўриб ўтилган барча масалаларга танқидий ёндашилган ҳолда, иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ибодат СОАТОВА.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...