Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2024
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

Фаолиятдаги самарадорликнирг уйғунлиги

22.06.2010 фаолиятдаги самарадорликнинг уйгунлиги

Жорий йилнинг 7 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мажлислар залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) Европа ҳудуди бўйича бюроси директори Жужанне Якаб, ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг Европа ҳудуди бўйича директор ўринбосари Кирси Мади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ҳамда республика тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар-ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Икрамов кириш сўзи билан очиб, тизимда олиб борилаётган фаолиятлар хусусида тўхталиб, ижобий самараларга эришишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ҳамда ЮНИСЕФ халқаро ташкилотларининг ўрни ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) Европа ҳудуди бўйича бюроси директори Жужанне Якаб, ЮНИСЕФ халқаро ташкилотиниг Европа ҳудуди бўйича директор ўринбосари Кирси Мадилар республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида юзага келаётган ютуқларга урғу бериб, ташриф буюрган тиббиёт муассасаларидаги шароит ва имкониятларга ҳамда у ерда фаолият олиб бораётган мутахассислар меҳнатини эътироф этиб, тизимда ҳамкорликда олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталиб ўтдилар. Йиғилиш давомида республика соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича маърузалар тингланди.

* * *

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикасида 7 инюнь – "Полиомиелитга қарши 2-босқич миллий эмлаш кунлари"нинг очилиш маросимига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б. Ниязматов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистонда полиомиелитга қарши 1-босқич эмлаш тадбирларининг муваффақиятли якунланганлиги ва 2-босқич миллий эмлаш тадбирларининг ўтказилиши тўғрисида тўхталди. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ВОЗ) Европа ҳудуди бўйича бюроси директори Жужанне Якаб Европа региони ҳамда Ўзбекистонда полиомиелитга қарши эмлаш тадбирларининг ўтказилиши ва ушбу тадбирларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тутган ўрни тўғрисида, шунингдек, ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг Европа ҳудуди бўйича директор ўринбосари Кирси Мади ҳам полиомиелитга қарши миллий эмлаш кунларининг ўтказилиши ва ушбу тадбирларда ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида ўз фикрларини билдирди.

Айниқса, сўзга чиққан мутахассислар болаларни полиомиелитга қарши эмлаш муҳимлиги, бунинг учун ҳар бир ота-она масъул эканлиги ва ушбу миллий эмлаш кунларида 0-5 ёшгача бўлган ҳар бир бола, шу жумладан, янги туғилган чақалоқлар полиомиелитга қарши эмланиши шартлигини яна бир бор таъкидлаб ўтдилар.

Ибодат СОАТОВА.


 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...