Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2022 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1

Янгиликлар

08.10.2011 СОҲА ФАОЛИЯТИГА МУҲИМ ЭЪТИБОР
Жорий йилнинг 7-8 октябрь кунлари пойтахтимизда "Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари" илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Бельгия, Россия, АҚШ давлатлари мутахассислари, ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларининг бош мутахассислари, кафедра мудирлари, поликлиника офтальмологлари, ва хусусий сектор шифокорлари иштирок этишмоқда.

08.10.2011 ШИФОКОРНИНГ БЕМОР БИЛАН МУЛОҚОТ САНЪАТИ
Бемор билан муомалага киришишнинг ўзига яраша шартлари бор, албатта. Шифокор бемор хасталигининг тахминий диагнозини, шахсини, касбини, ижтимоий шароитини, савиясини, дунёқарашини, билим даражасини, ташқи руҳий белгиларини ўргангандан сўнг, ўзини ҳам бу мулоқотга руҳан тайёрлаганидан кейингина у билан мулоқот қилиш учун маънавий тайёрлаш зарур бўлади. Бемор ва шифокор мулоқоти икки доирада кечади. Биринчи, ташқи доира занжирида юқорида айтилганидек, шифокорнинг бемор билан мулоқотга тайёрланиш босқичидаги амаллар киради. Иккинчи, ички доирани эса бемор шахсини, унинг касаллик сабабларини белгиловчи далиллар занжири ташкил этади.

08.10.2011 ТЕЗ ВА МАЛАКАЛИ ЁРДАМ БЕМОР ҲАЁТИ УЧУН МУҲИМ
Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш касалликлар ичида жуда оғир кечадиган турларидан бири бўлиб, бу ботулизм дейилади. Ушбу касаллик келиб чиқишининг асосий сабабчиси Giostridium Botulinum таёқчаларининг вегетатив шакли ишлаб чиқарадиган оқсилдан иборат нейротоксиндир. У

08.10.2011 ЭЪТИБОРСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК
Мана кунлар ҳам совий бошлади. Бундай оби-ҳаво шароитида аҳоли ўртасида шамоллаш, тумов каби касалликларга чалиниш ҳолатларининг учраши табиий. Айниқса, болалар ушбу хасталиклар билан тез оғриши, агар унинг олди олинмаса ёки ўз вақтида даво муолажалари қилинмаса, оғир асоратлар келиб чиқиши мумкин. Ана шундай шамоллашлар натижасида юзага келадиган касалликлардан бири ангина ҳисобланади. Кўпчилик бу касалликка енгил-елпи қарайди. Бундай эътиборсизлик оқибатида бошқа касалликлар ҳам келиб чиқиши мумкин. Шу боис, аҳолининг кенг қатламига мазкур касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг турлари ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот беришни жоиз деб билдик.

07.10.2011 ДОЛЗАРБ МАВЗУ МУТАХАССИСЛАР ЭЪТИБОРИДА
Жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон онкологларининг II Конгресси бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология илмий маркази ва Ўзбекистон онкологлари ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилди. Конгрессда Ўзбекистон, МДҲ, Япония, Туркия ва АҚШ давлатларидан 300 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

07.10.2011 ТИББИЁТ РИВОЖИНИНГ МУҲИМ АСОСИ
Таъкидлаш муҳимки, республикамиз тиббиёт тизимида жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳот жараёнлари соҳлиқни сақлашнинг замонавий-ташкилий тузилмасини шакллантириш, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоҳини янада ривожлантириш ҳамда тиббий диагностика хизматини тубдан такомиллаштиришда ўз самарасини бериб келмоқда.

07.10.2011 Болалар жарроҳларининг анжумани
Пойтахтимизда болалар жарроҳларининг анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Болалар жарроҳлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз олимлари ва шифокорлари билан бирга Россия, Франция, АҚШ, Қозоғистон, Украина, Беларус, Тожикистон каби давлатлардан келган мутахассислар иштирок этди.

06.10.2011 Экологик мувозанат омили
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 6 октябр – Бутунжаҳон яшаш жойларини муҳофаза қилиш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

05.10.2011 Тиббий маданият ва журналист масъулияти
Пойтахтимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ролига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

04.10.2011 ИЗЧИЛ ФАОЛИЯТЛАР ДОИРАСИДА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва баркамол авлодни тарбиялаш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. 2008 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1023-сонли "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш тадбирларининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан республикада ОИВга қарши курашнинг ягона тизими ташкил этилди. ОИВ инфекциясига қарши ўтказилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва сифати яхшиланди.

04.10.2011 МУРАККАБ ОПЕРАЦИЯЛАР МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ
Ҳаммамизга маълумки, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари ўз самарасини бериб, соҳа мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишларида муҳим аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

03.10.2011 ИЛМУ МАЪРИФАТ ТАРАТИБ
Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганидан сўнг, мамлакатимизда барча соҳалар каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилди. Бундан асосий мақсад, халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий ташҳислаш ва даволаш ишларини кундалик ҳаётимизга татбиқ қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини замон талаби даражасига кўтариш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборатдир.

02.10.2011 Ўпкадан бошқа аъзолар силининг дифференциал диагностикаси
Бўғимнинг носпецифик яллиғланиши. Носпецифик кокситга – бўғимнинг йирингли, ревматоидли, юқумли касалликлари ва шикастлангандан кейинги яллиғланишлари киради.

01.10.2011 ФАН ЮТУҚЛАРИ ТИМСОЛИДА
Тиббиёт фани ва унинг олами ривожланиши ҳамда бойишида кўплаб соҳа мутахассисларининг ҳиссаси катта бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўзига хос мактаб яратиб кетганликларини фахр билан тилга олсак арзийди. Ўтган даврга назар ташлайдиган бўлсак, ўзининг иқтидори, қолаверса, ноёб фазилатлари билан Ўзбекистон тиббиётини жаҳон ҳамжамиятига олиб чиқишда муносиб ҳиссасини қўшган фидойи тиббиёт ходимлари тўғрисида қанчалик гапирсакда, озлик қилади.

30.09.2011 МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МАҲСУЛИ
Восит Воҳидович Воҳидов 1917 йилда Туркистон шаҳрида, деҳқон оиласида туғилди ва бутун умр фаолиятини тиббиётга бахшида этди. Бу умр сарҳадлари Ўзбекистон тиббиётининг хирургия илми йўналиши бўйича тарихда ўчмас йиллар бўлиб қолди.

29.09.2011 ЁШ АВЛОД КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА
Эътироф этиш жоизки, кейинги йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, улар меҳнатини рағбатлантириш ишларига катта эътибор қиратилмоқда.

29.09.2011 ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧЛАРИ
2011 йилнинг 28 сентябрь куни пойтахтимизнинг "Ўзэкспомарказ" марказий павильонида "Ўзбекистон матбуоти форуми" кўргазмаси, матбаачилик, ноширлик, реклама, дизайн каби соҳалар ҳамда канцелярия маҳсулотларининг ХIII халқаро кўргазмаси очилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва Ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда бошқа бир қанча ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

28.09.2011 Ғамхўрликнинг юксак намунаси

Шу йил 28 сентябрда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда тиббиёт, фармацевтика соҳалари раҳбарлари, шифокорлар, юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

27.09.2011 Самарали фаолиятга – муносиб рағбат

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 17 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, сарҳадларимизнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, ҳар томонлама баркамол ёш авлодни тарбиялаш ишига салмоқли ҳисса қўшган юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

24.09.2011 ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧЛАРИ
Бугунги кунда ҳар бир соҳада кадрлар масаласига катта эътибор қаратилиб, илмий салоҳият йўлида ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай экан, тиббиёт соҳасида ҳам бу борадаги фаолиятлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Айниқса, соҳа ёш мутахассисларининг янгилик ва изланиш сари ташлаётган қадамлари қувонарли ҳолдир. Ўзининг тиришқоқлиги ҳамда фанга бўлган қизиқиши билан илмий изланиш олиб бораётган Республика онкология илмий марказининг илмий котиби, бош-бўйин бўлими врачи, тиббиёт фанлари номзоди Акбар Ҳасанов айни кунда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш арафасида. Етук мутахассиснинг фаолиятига ойдинлик киритиш мақсадида у билан суҳбатда бўлдик.


Новости 881 - 900 дан 1201
Бош | Олдинги. | 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 | Кейинги. | Охири Хаммаси
 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...