“Лейшманиоз касаллигига қарши кураш ва профилактикаси” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди
2017йил 10 январ куни РесДСЭНМнинг мажлислар залида Дермотология ва Венерология Республика махсус илмий -амалий маркази, Л.М.Исаев номли Самарқанд ТПИТИ, Давлат ветеринария бошқармасининг етакчи мутахассислари иштирокида бугунги куннинг долзарб масаласи бўлган “Лейшманиоз касаллигига қарши кураш ва профилактикаси” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Семинарда Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош инфекционистлари, дермотологлар, паразитолог ва энтомологлардан иборат 91 нафар мутаҳассис қатнашди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар тери-таносил диспансери ва ветеринария хизмати лабораториялари ходимлари учун лейшманиоз касаллигининг лаборатория ташҳисоти бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Семинар иштирокчилари бир қатор кўрсатмалар, презентация ва бошқа
материаллар билан таъминланди.
Худди шундай семинарлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар
ва барча вилоят ДСЭНМларида ўтказилди.

Биз билан боғланиш
Ўзбекистоннинг ягона тиббиёт портали сайтлари
Савол-жавоблар