Структураси
Сурхондарё вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар Соғлиғини Сақлаш тўғрисида”ги ва “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонунлари, Республика Президентининг 1998 йил 10-ноябрдаги №2107-ПФ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида”ги фармони асосида ишлаб чиқилган Низом асосида фаолият юритади.
Маъмурий муносабатлар бўйича Сурхондарё вилоят ҳокимлигига ва унга қарашли бўлган вилоят Соғлиқни Сақлаш бошқармасига ҳамда давлат санитария - эпидемиология назоратини олиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат санитария врачига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорат Департаментига ва Республика Давлат санитария назорат марказига бўйсинади.
Вилоят Давлат санитария -эпидемиология назорат маркази бошқарувчи орган ҳисобланиб, шаҳар, туман Давлат санитария назорат марказларининг фаолиятларини назорат қилади ва мувофиқлаштириб туради.
Вилоят Давлат санитария -эпидемиология назорат маркази иш фаолиятида илмий тадқиқот институтлари, олий ва билим юртлари, ҳукумат идоралари, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади ҳамда улар билан тузилган шартномалар асосида иш олиб борилади.
Сурхондарё вилоят худудида жойлашган қайси идорага бўйсинишидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳукумат идоралари, муассасалар, ташкилотлар, бирлашма ва хусусий ташкилотлар, алоҳида шахсларнинг санитария-меъёрлари, қоидалари, санитария-эпидемио-логия талабларига риоя этишлари устидан Давлат санитария назоратини олиб боради.
Давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун ва актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Республика Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харакатда бўлган халқаро Қонун - Меъёрлари ва мазкур низомни қўллайди.
Вилоят ва шаҳар, туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария - эпидемиология назорат тизимининг органи ҳисобланади.