Мақсадлар
Вилоят худудига чет давлатлардан карантин, ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши, тарқалишининг санитария-мухофазасини таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектлар устидан Давлат санитария назоратини ўрнатиш, атроф-муҳит экологиясини соғломлаштириш, аҳолининг дам олиш, турмуш ва меҳнат фаолиятидаги шароитини ва ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда вилоят ҳудудида санитария-гигиеник хотиржамликни ва аҳоли ўртасида эпидемиологик хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларини ечишга қаратилган.
Аҳоли ва алоҳида шахслар саломатлиги ва касалланиш ҳолатини махсус экспертиза қилишнинг санитария - гигиена, санитария - экология, тиббий, биологик, техниковий, социологик ва бошқа турлари, шунингдек, лойиҳа, техника ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини, ускуналарини, асбобларини ва аппаратларини, кимёвий моддаларини, турли бирикмаларни, материалларни ва муҳитларни, озиқ-овқат хом ашёсини ва маҳсулотларини, саноат буюмларини, радиактив материалларни, радиация техникасини экспертиза қилишни амалга оширади.
Вилоят ҳокимлиги Соғлиқни Сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг селектор ва Вилоят эпидемияга қарши кураш фавқулодда вазиятлар комиссияси йиғилишларига маълумотлар тайёрлаш.
Давлат санитария - эпидемиология назорати бўйича тажрибаларни умумлаштиради ва тадбиқ қилади.
Халқ хўжалик объектлари, технология ускуналарини ва асбобларини, транспорт воситаларини ривожлантириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш чоғида атроф муҳит омиллари, аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширади.
Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария нормаларига, гигиена нормативларига ҳамда санитарияга доир ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкиллаштиради.
Давлат идоралари, мулкчиликнинг шакилларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар хўжалик - ичимлик суви таъминотининг марказлаштирилган тизимлари етказиб берадиган сувнинг сифати гигиена талабларига ва давлат стандартларига мос бўлишини назорат қилади.
Давлат идоралари, мулкчиликнинг шакилларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар рўзғорда ва маиший мақсадларда ишлатиладиган ҳавзалардаги сувнинг, шу жумладан марказлаш-тирилмаган тартибда таъминланадиган сувнинг сифати амалдаги санитария норма ва қоидаларига мос бўлишини назорат қилади.
Вазифалари:
Аҳолининг ичимлик сув билан таъминланишини яхшилаш борасида тааллуқли вилоят ташкилотларига ва шаҳар, туман ҳокимликларига муаммоли масалаларни бартараф этиш борасида тавсия - топшириқлар киритиш;
- Вилоятнинг шимолий районларидаги экологик муҳитнинг соғломлаштирилиши борасида Тожикистон алюминий заводининг одам организмига салбий таъсирини ўрганиш ва лаборатория натижалари асосида соғломлаштириш чора-тадбирларини белгилаш.
-Аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган санитария профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар комплекс режасини ишлаб чиқиш.
-Бошқариладиган юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида аҳоли орасида эхтиётдан эмлаш тадбирларини амалга ошириш.
-Юкумли касалликларнинг даврий ва мавсумий кайд килиниши курсаткичларини чукур тахлили асосида ўтказилаётган эпидемияга қарши тадбирларни ўз вақтида такомиллаштириб бориш.
- Вилоятда мавжуд даволаш-профилактика муассасаларидан ва ташқи муҳитдан олинаётган лаборатория намуналарининг тахлилларидан фойдаланган ҳолда комплекс чора-тадбирлар белгилаш.
- Давлат бошқаруви идораларида, мулкчиликни шаклларидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларидан, шунингдек, алоҳида шахслардан йўл қўйилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилишига барҳам беришни талаб қилади.
- Аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳалари, халқ хўжалиги объектларини жойлаштиришнинг истиқбол режалари бўйича, шунингдек корхоналар, бинолар ва иншоатларни қуриш, қайта қуриш лойиҳалари бўйича хулосалар беради.
- санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилишига барҳам берилгунга қадар амалдаги ишлаб чиқари объектларида, маданий- маиший бинолардан фойдаланишни, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг таълим, даволаш - профилактика ҳамда санаторий-курорт муассасаларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш. ускуналар, асбоблар ва гидротехник иншоатларни ишлатишни таъқиқлаб қўйади.
- санитария ва эпидемиологик масалалар бўйича аҳолининг хат ва шикоятларини кўриб чиқади.