19.12.2016

Тиббиёт ходимларни малакасини ошириш ҳақида

Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида ССВнинг 2016 йил 22 мартдаги 140-сонли “Тиббиёт ходимлари  малакасини ошириш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғининг ижроси бўйича жорий йилнинг 12декабрдан 17 декабригача РесДСЭНМда, вирусли гепатит, ичтерлама-паратиф, сил, грипп ва менингококк нфекциялари профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича республика ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу ўқув семинарда Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ДСЭНМ эпидемиология бўлим мудирлари ва эпидемиология бўлимининг ёш мутахассислари иштирок этишди.

Ўқув семинари тасдиқланган программа асосида ўтказилди. Вирусли гепатит, ич терлам-паратиф, сил, грипп ва менингококк нфекцияларининг профилактикаси бўйича саволлар ёритилди.

Семинарни Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи Алматов Бахром Ибрагимович очиб берди. Алматов Б.И. ўз чиқишларида  ўтказилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни сифатини яхшилаш хамда врач-эпидемиологлар, санитария врачлари ва бактериология хизмати ходимлари хамкорлигида грипп ва вирусли гепатитларга қарши курашишда ўзаро ёндашув мухимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Семинарни РесДСЭНМ эпидемиология бўлим мудири Л.В.Кудашева ва бўлим мутахассислари К.П.Раджапбаева ва З.А. Усмановалар ўтказишди.

Маъруза қилувчилар ретроспектив ва оператив тахлилнинг ахамити тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар. Эпидемик жараённинг асосий тенденциялари, хамда уларнинг мувофиқлаштириш ва ахолининг эпидемиологик осойишталигини мухофаза қилиш тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Ўтказилган семинар интерактив тарзда ўтди, иштирокчилар билан  саволлар мўхокама қилиниб ўз ечимини топди. Ундан ташқари курсантлар Тошкент  шахар ДСЭНМ ва Чилонзор туман ДСЭНМ ларнинг фаолияти билан танишдилар.