
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БЎЙРУҒИ
| 2014 йил ”17” март | № 100 |
| Тошкент ш. | |
Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари тўғрисида
Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари, жумладан, оилавий поликлиникаларининг фаолияти ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини доимий мониторинг қилиб боришни таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Оилавий поликлиника шифокорининг юклама меъёрлари 1-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника иммунолог шифокорининг юклама меъёрлари 2-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника лаборатория шифокорининг юклама меъёрлари 3-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника рентгенолог шифокорининг юклама меъёрлари 4-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника оила ҳамширасининг юклама меъёрлари 5-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника муолажа хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 6-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника эмлаш хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 7-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника лаборатория ҳамширасининг юклама меъёрлари 8-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника физиотерапия хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 9-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника массаж ҳамширасининг юклама меъёрлари 10-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника жисмоний тарбия хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 11-иловага мувофиқ;
Оилавий поликлиника рентген-лаборант хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов, бошқарув аппарати бош мутахассиси Р.К.Салиходжаева, Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж.Муталоваларга:
мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;
1 ой муддатда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари тиббий ходимларининг юклама меъёрларини ишлаб чиқиш топширилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоят соғлиқни сақла ш бошқармалари бошлиқлари:
Оилавий поликлиника тиббий ходимларининг юклама меъёрлари 1,0 ставка юзасидан ҳисобланганлигини инобатга олсин;
2014 йил 1 апрелдан бошлаб оилавий поликлиника тиббий ходимларининг фаолиятини иловаларда келтирилган юклама меъёрлари асосида ташкил қилсин.
4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяро в зиммасига юклатилсин.
Вазир : А.В.Алимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 1-илова |
Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокорининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми (1 кун) | Сарфланадиган вақт (минут) |
| 1 | Қабулда ( 1 та беморга нисбатан) | 15 |
| 2 | Уйга чақирувда (1 та беморга нисбатан) | 30 |
| Жами 1 ставкада 12 та қабул ва 6 та уйга қатнов амалга оширилади | 360 | |
*Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 2-илова |
Оилавий поликлиника иммунолог шифокорининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми | Сарфланадиган вақт (минут) |
| 1 | Қабулда (ДПМда 1 та беморга нисбатан) | 15 |
| 2 | Профилактик эмлашлар тақвимидан келиб чиқиб, профилактик эмлашлар йиллик режасини тузиш | 30 |
| 3 | Даволаш-профилактика муассасасининг вакциналарга бўлган ойлик, чораклик ва йиллик эҳтиёжини аниқлаш | 30 |
| 4 | Эмлашга тиббий чекланмаси бўлганларни қайд қилиш ва назоратини олиб бориш | 15 |
| Эмлаш ва эмлаш билан қамровни таҳлил қилиш, ҳисоботни тайёрлаш ва ДСЭНМ ҳамда ШТБга тақдим қилиш | 30 | |
| Хавфсиз эмлашни амалга ошириш бўйича ўрта тиббиёт ходимлари билан йўриқнома ўтказиш | 30 | |
| Иммуннопрофилактика масалалари бўйича аҳоли орасида санитария тарғибот ишларини ташкиллаштириш | 30 | |
| Жами 1 ставкада 20 та қабул амалга оширилади | ||
*Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 3-илова |
Оилавий поликлиника лаборант шифокорининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми (1 кун) | Сарфланадиган вақт (минут) |
| 1 | Врач лаборант 1 та шартли бирлик учун | 15 |
| Врач лаборант 1 кун давомида (6.5 соат ишласа) 25-30 бирлик (ед) | 390 | |
*Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 4-илова |
Оилавий поликлиника рентгенолог шифокорининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми (1 кун) | Сарфланадиган вақт (минут) |
| 1 | Врач рентгенолог 1 та шартли бирлик учун | 10 |
| Врач рентгенолог 1 кун давомида (6.5 соат ишласа) 40 рентген текшируви (ед) | 390 | |
* Оилавий поликлиникада мавжуд рентген аппаратлари бор жойларда
**Врач ўз фаолиятида оилавий поликлиниканинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 5-илова |
Оилавий поликлиниканинг оила ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми | Сарфланадиган вақт (минут) |
| Қабулда | ||
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 10 |
| 2 | Болани тиббий кўрикка тайёрлаш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 20 |
| 3 | Ката ёшдаги беморни тиббий кўрикка тайёрлаш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 20 |
| 4 | Кўрик даврида беморга йўлланмаларни расмийлаштириш | 10 |
| 5 | Беморлар билан ишлаш | 60 |
| 6 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 45 |
| 7 | Касбий малакасини ошириш | 45 |
| 8 | Бошқалар | 35 |
| Жами | 245мин | |
| Хонадонда | ||
| 9 | 1 ёшгача болалар патронажи (1 беморга нисбатан) | 20 |
| 10 | Ҳомиладорлар патронажи(1 беморга нисбатан) | 20 |
| 11 | Туғруқдан кейинги патронаж(1 беморга нисбатан) | 20 |
| 12 | Ногирон ва ётиб қолган беморлар патронажи (1 беморга нисбатан) | 20 |
| 13 | Уйдаги муолажалар | 30 |
| 14 | Юқумли касаллик ўчоғидаги обсервация тадбирлари | 20 |
| 15 | Беморлар билан суҳбат ва тиббий кўрикка таклиф қилиш | 30 |
| 16 | Хонадоннинг тиббий- ижтимоий ҳолатини ўрганиш ва тегишли маслаҳатлар бериш | 20 |
| Жами | 180 мин | |
*Ҳамшира ўз фаолиятида ОПнинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 6-илова |
Оилавий поликлиника муолажа хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми | Сарф-ланадиганвақт (минут) |
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 60 |
| 2 | Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш | 15 |
| 3 | Вена ичига дори юбориш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 20 |
| 4 | Мушак ичига дори юбориш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 10 |
| 5 | Тери остига дори юбориш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 10 |
| 6 | RW текширув учун венадан қон олиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 15 |
| 7 | ИФАга қон олиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 15 |
| 8 | Гемокультура учун қон олиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 15 |
| 9 | Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш | 30 |
| 10 | Стериллаш учун боғлов материаллари (пахта шарик) тайёрлаш | 30 |
| 11 | Антибиотикларга синама қўйиш | 20 |
| 12 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 10 |
| 13 | Касбий малакасини ошириш | 45 |
| 14 | Бошқалар* | 65 |
| Жами | 360 минут | |
*Ҳамшира ўз фаолиятида ОПнинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 7-илова |
Оилавий поликлиника эмлаш хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 60 |
| 2 | Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш | 30 |
| 3 | Вакцина сақланадиган совуткич ҳароратини текшириш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш | 5 |
| 4 | Вакцинани эмлаш учун тайёрлаш | 15 |
| 5 | Эмлашни ўтказиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш (1 та болага нисбатан) | 10 |
| 6 | Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш | 15 |
| 7 | Стериллаш учун боғлов материаллари тайёрлаш | 10 |
| 8 | Касбий малакасини ошириш | 30 |
| 9 | Эмлашдан кейинги асоратни назорат қилиш (1 та болага нисбатан) | 25 |
| жами | 200 | |
| Шунингдек | ||
| 10 | ДСЭНМдан бак.препаратларни олиб келиш ва расмийлаштириш (1 ойда 1 марта) | 300 |
| 11 | Эмлаш билан қамров бўйича ҳисоботни тайёрлаш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш(1 ойда 1 марта) | 120 |
| 12 | Профилактик эмлаш қамров режасини тайёрлаш(1 ойда 1 марта) | 60 |
*Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 8-илова |
Оилавий поликлиника лаборатория ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Бажариладиган иш | Сарфланадиган вақт (минут) |
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 60 |
| 2 | Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш | 10 |
| 3 | Бармоқдан қон олиш (1 та беморга нисбатан) | 5 |
| 4 | Гематологик таҳлил ўтказиш (1 та таҳлилга нисбатан) | 20 |
| 5 | гемоглобин ( 1 та таҳлилга нисбатан) | 2,5 |
| 6 | АЛТ(1 та таҳлилга нисбатан) | 3 |
| 7 | Билирубин (1 та таҳлилга нисбатан) | 5 |
| 8 | Мочевина (1 та таҳлилга нисбатан) | 2,5 |
| 9 | Глюкоза (1 та таҳлилга нисбатан) | 5 |
| 10 | Пешобнинг умумий таҳлили (1 та таҳлилга нисбатан) | 5 |
| 11 | Капрология (1 та таҳлилга нисбатан) | 20 |
| 12 | Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш | 30 |
| 13 | Стериллаш учун боғлов материаллари тайёрлаш | 30 |
| 14 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 10 |
| 15 | Касбий малакасини ошириш | 30 |
| Шунингдек, таҳлилларни ўтказиш учун суртма тайёрлаш жараёни ҳам ҳисобга олиниши керак | ||
| жами | 360 минут | |
*Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 9-илова |
Оилавий поликлиника физиотерапия хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Бажариладиган иш | Сарфланадиганвақт (минут) |
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 60 |
| 2 | Мавжуд аппаратларнинг техник созлигини ва техника хавфсизлиги, меҳнат мухофазаси қоидаларини риоя этилишини назорат қилиш | 10 |
| 3 | Талабнома асосида ката ҳамширадан дори–дармонлар олиш | 10 |
| 4* | Электрофорез | 15 |
| 5* | Д-арсенваль | 15 |
| 6* | Ультразвук | 15 |
| 7* | Световая ванна | 15 |
| 8* | УВЧ | 15 |
| 9* | Тубус | 15 |
| 10 | Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш | 30 |
| 11 | Стериллаш учун боғлов материаллари тайёрлаш | 30 |
| 12 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 10 |
| 13 | Касбий малакасини ошириш | 30 |
| 14 | Бошқалар** | |
| жами | 360 минут | |
* Оилавий поликлиникада мавжуд физиотерапевтик аппаратлар номи киритилади
**Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 10-илова |
Оилавий поликлиника массаж хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Бажариладиган иш | Сарфланадиганвақт (минут) |
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 15 |
| 2 | Санитар ва тарғибот ишлари | 30 |
| 3 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 20 |
| 4 | Касбий малакасини ошириш | 45 |
| 5 | 1 шартли массаж бирлиги | 10 |
| 6 | Асосий фаолияти | 240 |
| жами | 360 минут | |
*Ҳамшира ўз фаолиятида даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 11-илова |
Оилавий поликлиниканинг жисмоний тарбия хона инструкторининг юклама меъёрлари
Оилавий поликлиника массаж хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Бажариладиган иш | Сарфланадиганвақт (минут) |
| 1 | Хонани ишга тайёрлаш (санитар ҳолатини тартибга келтириш) | 10 |
| 2 | Жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш (бир кунда 10 минут давомида 30 бирлик миқдорида) | 300 |
| 3 | Услубий ишларни ташкил этиш | 30 |
| 4 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 30 |
| жами | 360 минут | |
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
| Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил “17” мартдаги 100 - сонли буйруғига 12-илова |
Оилавий поликлиника рентген-лаборант хонаси ҳамширасининг юклама меъёрлари
| № | Иш ҳажми | Сарфланадиганвақт (минут) |
| 1 | Хонада санитар ва эпидемияга қарши тартибни сақлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш | 60 |
| 2 | Талабнома асосида катта ҳамширадан дори–дармонлар олиш | 20 |
| 3 | Ишлатилган тиббий асбобларни бирламчи тозалаш | 30 |
| 4 | Беморларни текширувга тайёрлаш ва текширувни ўтказиш 1 та беморга | 10 |
| 5 | Текширув натижаларини тайёрлаш | 120 |
| 6 | Касбий малакасини ошириш | 30 |
| 7 | Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш | 30 |
| 8 | Бошқалар* | |
| жами | 300 минут | |
*Ҳамшира ўз фаолиятида ОПнинг даволаш-профилактика тадбирларига бағишланган йиғилишларда иштирок этиши, жамоат топшириқларини бажариши мумкин. Оилавий поликлиника мудири томонидан қўшимча вазифа юклатилганда тегишли исботловчи ҳужжатлар бўлиши керак.
ДПЁТББ бошлиғи : Д.Б.Миразимов
Ҳужжат рақами: № 100
Қабул қилиниш санаси: 17.03.2014

Биз билан боғланиш
Ўзбекистоннинг ягона тиббиёт портали сайтлари
Савол-жавоблар