Приказ МЗ №46 от 15.02.2013 года
Болалар таянч-харакат тизими
касалликларини диагностика ва
даволаш стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли қарорини ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН
1. Болалар таянч-харакат тизими касалликларини диагностика ва даволаш стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликнинг ДПЁТББ ва ОваБМҚББ бошлиқлари Д.Б.Миразимов ва С.И.Исмаиловларга;
мазкур буйруқ билан тасдиқланган стандартларни тегишли тиббий муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинги олиб борилсин;
тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган стандартлар ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббий муассасалари раҳбарларига;
иловада тасдиқланган стандартларни тегишли тиббий муассасаларда тадбиқ этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ва вазирнинг ўринбосари А.И.Камиловлар зиммасига юклатилсин.
| В а з и р | А.В.Алимов |
| Киритилди: |
|
| ДПЁТББ Бошлиғи | Д.Б.Миразимов |
| Келишилди: |
|
| Вазирнинг биринчи ўринбосари | А.А.Худаяров |
| Вазирнинг ўринбосари | А.И.Камилов |
| Назорат инспекцияси бошлиғи | Ў.С.Исмаилов |
| ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи | Ш.Э.Атаханов |
| СЭНББ бошлиғи | К.К.Мухамедов |
| ОваБМҚББ бошлиғи | С.И.Исмаилов |
| Юридик хизмат бошлиғи | Б.Г.Хажиханов |
Ҳужжат рақами: № 46
Қабул қилиниш санаси: 15.02.2013

Биз билан боғланиш
Ўзбекистоннинг ягона тиббиёт портали сайтлари
Савол-жавоблар