АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Вакцинация ҳақида

Прививка

Бугун профилактика юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олишдан огоҳ этувчи энг самарали чора-тадбирлардан ҳисобланади. Махсус профилактика (вакцинация)-бу аҳоли ўзига профилактик эмланиш йўли билан у ёки бу инфекцияга нисбатан қаршилик кўрсатиш ҳисобланади.Охирги 40 йилда профилактик эмланиш қизамиқ, дифтерия, кўк йўтал, полиомиелит, эпидемик паротит, “В” вирус гипатети, қизилча, туберкулёз, грипп, эпидемик паротит ва қоқшол каби юқумли касалликлар билан курашишда муҳим аҳамият касб этди.

Юқори самара, ижронинг соддалиги, вакцинацияланувчи шахслар қамровини кенгайтириш имкониятининг мавжудлиги ва оммий огоҳлантиришда иммунопрофилактиканинг фаол ўтказилиши кўпгина мамлакатлар учун ҳам жуда қўлай бўлгани учун ушбу жараён давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Юқумли касалликларга қарши иммунизация- бола саломатлигининг ҳар томонлама қисми бўлиб, ушбу жараён инсонларга ўта қўлай, мажбурий ва бепул бўлиши керак.

Бола дунёга келар экан, у одатда бир қанча касалликларга нисбатан иммунитетга эга бўлади. Бу келажакда тўғилаётган янги болаларга оналаридан плацент орқали ўтувчи антител касаликлари билан курашишга хизмат қилади. Натижада, эмизикли бола кўкрак сутидан доимо қўшимча антителлар қабул қилади. Бу каби иммунитет фақатгина вақтинчалик характерга эга бўлади.

Вакцинация - болаларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилувчи энг яхши восита ҳисобланади. Матбуотда вакцинациянинг асоссиз танқиди, журналистларнинг вакцинациядан кейинги асорати орқали келиб чиққан бўртирмалари ҳисобланади. Албатта бошқа дори-дармонлардек вакцинанинг ҳам ўзига хос қўшимча таъсирлари мавжуд.Аммо эмланмаган бола юқумли касалликларни юқтиргандан кўра, эмланиш асоратидан жабр кўрган боланинг ҳолати хавфсизроқ ҳисобланади.

Loading Player

Иммунизация бўйича 10 та факт

Статистика бўйича иммунизация ҳар йили 2,3 миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолади.

Ҳар йили иммунизация дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, қизамиқ каби юқумли касалликлардан турли ёшдаги инсонларни ўлимдан сақлаб қолмоқда. Бу жараён жамоатчилик соғлиқни сақлаш тадбирлари ичида энг самарали ва муваффақиятли чора ҳисобланади.

Сон-саноқсиз болалар иммунизациядан ўтмоқдалар

2010 йилдаги статистик маълумотларга кўра, 109 миллион бир ёшгача бўлган болалар дифтерия-қоқшол, кўк йўтал (ДТР3)га қарши уч дозали вакциналарда вакцинация қилинди. Улар энди ногиронлик ва ҳаттоки ўлимга олиб келувчи юқумли касалликлардан ҳимоядалар.

Статистик маълумотларга кўра 19,3 миллион бир ёшгача бўлган болалар DTP3 вакцинасини олмаганлар

Бу каби болаларнинг 70% 10 дан ортиқ мамлакатларда, уларнинг ярмидан кўпроғи Африка ва Жанубий-Шарқий Осиёда истиқомат қилади.

Ҳар йили 1 миллиондан ортиқроқ эмизикли болалар пневмококли инфекциялардан ва ротавирус диареясидан ҳалок бўлмоқдалар.

Ўлим ҳолатларининг аксарият қисмини вакцинация ёрдамида бартараф қилиш мумкин эди.


иммунизация

Давлат ва хусусий ҳамкорлик вакциналардан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Масалан, ўтган йили Буркина-Фасо, Мали ва Нигерияда Африкадан Саҳрои-Кабиргача бўлган ҳудудларда эпидемик менингитни асосий сабабларини бартараф этган МенАфрикВак янги вакцинаси кучга кирди. 2011 йилнинг охирларига келиб Камерун, Чада, Негирияда 22 миллиондан ортиқ инсонлар Африкада менингит эпидемиясининг асосий сабабларини бартараф этиш кучига эга бўлган вакциналар олишди.

Гриппоз вакциналар билан таъминлаш сезиларли даражада ошди.

ЖССТ 11 нафар ривожланаётган мамлакатлардаги гриппоз вакциналарини ишлаб чиқиш ва лицензиялаш соҳасида вакциналар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш натижасида ушбу ютуққа эришилди.

Қизамиқдан умумжаҳон ўлим миқдори 74% камайди

Статистик маълумотларга кўра, 2000 йилда қизамиқдан умумжаҳон миқдори 535300 гача, 2010 йилда эса 139300 гача камайди.

Полиомиелит касаллиги 99% га камайтирилди

1988 йилдан бери полиомиелит касаллиги ҳолатлари 2010 йилда 350000 ҳолатлардан 1353та рўйхатга олинган ҳолатларгача яъни 99% дан ортиқроқ миқдорга камайтирилди.Бундай камайишлар ушбу касалликни бартараф этиш бўйича глобал куч натижаси ҳисобланади. 2012 йилда фақатгина учта мамлакатда (Афғонистон, Негирия ва Покистон) 1988 йилдан яъни полиомиелит бўйича эндемик мамлакатлар сони 125 га етгандан бери полиомиелит бўйича эндемик бўлиб қолмоқда.

Янги тўғилган чақалоқларнинг қоқшолдан ҳалок бўлиш миқдори камайди

Статистика маълумотларига кўра, янги тўғилганларнинг қоқшолдан ҳалок бўлиш миқдори 1988 йилда 59000 тадан 790 000 га камайди.

Бошқа турдаги тадбирларнинг ўтказилиши инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир

Иммунизация вакцина ёрдамида бартараф этилиши мумкин бўлган касалликлардан болаларни ҳимоялабгина қолмасдан, бошқа салбий ҳолатларнинг тарқалиши бўйича тадбирлар ўтказилиши учун ҳам имконият яратади. Масалан, озуқавий моддалар камлигини бартараф қилиш учун ичак паразитига қарши препаратлар ва безгакдан ҳимояланиш учун инсектицид сеткалари билан қайта ишланган витамин А қўшилмасини ҳам бериш имконини беради. Бундан ташқари, иммунизация бутун ҳаёт давомида грипп, менингит ва кексалик вақтларда ривожланувчи онкологик касалликларнинг инсон ҳаётига хавф солишини ҳимоялайди


Манба: http://www.who.int/

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Янгиликлар

26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш учун янги вакцина татбиқ этилиши”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради ва ҳамма уларга қизиқиш билдирмоқда: беморлар, шифокорлар, тадқиқотчилар, тиббий олий ўқув юртлари талабалари ва оддий истеъмолчилар.
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши – ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ҳозирда уни муваффақиятли йўлга қўйди. 2017 йилда институтда беш нафар оғир қон касаллиги билан хасталанган беморга шу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар соғлом ҳаётга қайтмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Янгиликлар архиви

Ота-оналар учун фойдали ахборотлар

25.10.2013
2014 йилнинг иккинчи ярмида иммунизация Миллий календарига янги вакцинация киритилди ва бу ротавирус вакцинаси дея ном олди. Уни икки уч ойлик болаларга қўллашади. Узоқ вақтлар вакцина АҚШ ва Европада мавжуд эди холос. Болаларга вакцинацияни ташкиллаштиришдан асосий мақсад болаларни ушбу инфекциядан умуман  қутқаришдир.
10.06.2013
Агар Сиз фарзандингизни озгина безовталанганлигини ёки кўриниши ёмонлигини сезсангиз, шифокорни тезроқ чақиринг ёки яқинроқ шифохонага олиб боринг.
10.06.2013
Болангизнинг ҳароратини ўлчанг, унда ҳақиқатдан ҳам ҳарорат мавжудлигини аниқланг. Ҳарорат ўлчашнинг энг осон йўли қўлтиқ тагига электр термометрини қўйиб ўлчаш ҳисобланади(ёки ўз шифокорингиз ва ҳамширангиз тавсия қилган услубда ўлчанг). Қўйидаги жараёнлар ҳароратни пасайтиришга кўмаклашади:
  • Фарзандингизга кўпроқ суюқлик беринг.
  • Болангизни енгил кийинтиринг. Уни ўраб-чирмаманг.
  • Боланинг лабларини илиқ сувда артинг.
  • Шифокор тавсияси билан болангизнинг оғирлиги ва ёшига қараб оғриқ қолдирувчи дори беринг. Асло аспирин бера кўрманг. Бир соатдан кейин болангиз ҳароратини яна бир бор текшириб кўринг. Зарурият бўлганда кўрсатмага биноан 1-3 кун препаратлардан бериб туринг.
10.06.2013
Болангиз аҳволини яхшилаш учун, сиз қўйидагиларни амалга оширингиз зарур:
  • Зарурият тўғилганда оғриётган жойга тоза, нам материал босинг.
  • Агар қизил ёки оғриётган жой бир кундан кейин янада ёмон кщриниш олса, шифокорингизга тезда телефон қилинг, ёки энг яқин шифохонага фарзандингизни олиб боринг.
  • Шифокорингиз тавсия қилган оғриқ қолдирувчи препаратлар ва ҳарорат туширувчи дориларни ичиринг. Асло аспирин берманг.

Онлайн обращение

Калькулятор

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz