Ҳамшира Ҳат Қидириш/ Чоп

Онлайн Хизматлар

Ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни, фикрларингизни билдириш ёки саволлар бериш учун кўйидаги матнни тўлдиринг.Батафсил

Ушбу булимда сиз мавжуд булган иш жойлари билан танишиб, узингизни резюменгизни куйишингиз мумкинБатафсил

Мақола бериш қоидалари

Илмий мақола тақдим этиш қоидалари

“Ҳамшира” журналида тиббиёт ва ҳамширалик соҳасига оид, илмий натижаларни ўзида мужассам этган илмий мақолалар нашр этилади.

Мақоланинг ҳажми 6 саҳифадан ошмаслиги керак. Таҳририят мақолаларни қисқартириш ҳуқуқига эга.

Мақола А4 қоғозда бир томонлама Times New Roman шрифти (кегели 12, сатрлар оралиғи бир ярим интервалда, ҳошиялар – камида 2см) да терилган бўлиши керак.

Мақоланинг аввалида қуйидагилар кўрсатилади: 1) мақоланинг номи; 2) муаллифларнинг исм-шарифлари; 3) мақоланинг қисқача мазмуни (реферат) – ўзбек, руc ва инглиз тилларда; 4) тадқиқот олиб борилган муассаса номи; 5) мақоланинг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги аннотацияси (400-500 белги); 6) калит сўзлар (кўпи билан 5 та).

Мақолада қуйидагилар акс эттирилиши лозим: 1) мақсад, 2) тадқиқот услуби; 3) тадқиқот натижалари; 4) хулоса; 5) фойдаланилган адабиётлар.

Таҳририятга мақолаларнинг Microsoft Word редакторида тайёрланган электрон варианти ва принтердан чиққан нусхаси юборилади.

Мақолада кўпи билан 6 та расм бўлишига рухсат берилади. Расмлар тиниқ бўлиши; графиклардаги белгилар араб рақамларида ифодаланиши керак.

Расмларнинг асл нусхалари TIFF, JPG форматида, кенглиги камида 300 dpi берилади.

Ҳар бир жадвалнинг тартиб рақами ва сарлавҳаси бўлиши керак.

Мақолада келтирилаётган адабиётлар (манбалар, 1990 йилдан олдин чоп этилмаган) алифбо тартибида келтирилади. Мақоланинг матнида қавс ичида фойдаланилган адабиётнинг тартиб рақами берилади.

Мақоланинг сўнггида муаллифларнинг фамилия, исм-шарифлари тўлиқ кўрсатилиши, шунингдек, уларнинг инглиз тилига ўгирилган фамилиялари, таҳририят билан алоқа ўрнатувчи муаллифнинг аниқ манзили, телефон рақами, электрон манзили бўлиши керак. Мақола муаллифлар томонидан имзоланиши лозим.

Чоп этиш жараёнида мақолада бирор-бир нуқсон аниқланса, у муаллифга қайтарилиши мумкин.

Мақоланинг келган санаси матннинг таҳририятга тўлиқлигича келган куни ҳисобланади.

Муаллиф мақолага имзо чекиши билан, унинг нашр эттирилишига ва таҳририятга тақдим қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мақоланинг матни ҳам, расмлари ҳам бошқа нашриётда чоп этилмаган бўлиши шарт.

Мақоланинг таҳририятга келиб тушиши мақола муаллифининг таҳририят қоидаларига тўлиқ рози эканлигидан далолат беради.


Ягона Ўзбекистон Порталида жойлашган сайтлар

Норматив хужжатлар