Онлайн Хизматлар
Ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни, фикрларингизни билдириш ёки саволлар бериш учун кўйидаги матнни тўлдиринг.Батафсил
Ушбу булимда сиз мавжуд булган иш жойлари билан танишиб, узингизни резюменгизни куйишингиз мумкинБатафсил
Мактаб ва поликлиникаларда бухгалтерия қисқартирилади
Ўзбекистон Президенти 21 август куни «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмлари ҳамда давлат молиявий назорат тизимларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. ҲУжжат бюджетдан молиялаштириш, таълим ва тиббиёт муассасаларида ҳисоб-китоб ва ҳисобот механизмларини шаффофлаштириш ва такомиллаштириш, шунингдек ахборот технологиялари ва халқаро тан олинган молиявий назорат стандартларини жорий этиш йўли билан бюджет қонунчилиги бузилишлари профилактикаси ва огоҳлантиришга йўналтирилган давлат молиявий назоратини тубдан қайта кўриб чиқишга қаратилган.
Қарорга мувофиқ, 1 сентябрдан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларида уларга бўйсунувчи муассасалардаги бухгалтерия хизматлари тугатилиб, марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил этилади.
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ҳамда Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ташкил этилади.
Марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари харажатлар сметаси, ойлик иш ҳақларини ёзиш ва тўлаш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш, маҳкамаларга бўйсунувчи муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобини юритиш, шунингдек улар фаолияти йўналишлари бўйича товарлар (иш, хизмат) сотувидан тушган даромадлар мониторингини марказлашган тартибда юритишни таъминлайди.
Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари республика ва ҳудудий даражада бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлайди, улар профилактикаси билан шуғулланади.
Молия вазирлиги Назорат-ревизия бош бошқармаси Давлат молия назорати бош бошқармасига айлантирилди. У бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича ихтисослашган автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради. Шунингдек, бюджет ташкилотлари билан бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича профилактика ишларини ўтказади.
Бошқармага аниқланган талон-тарож қилиш, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг етишмаслиги, харажатлар сметаси, штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва ижро этиш тартибларидаги қоидабузарликлар ва бошқалар таҳлилини юритиш, уларни юзага келтирган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш, бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш, бир вақтнинг ўзида паст самарали ревизияларни масофадан туриб бошқариш, ахборот технологиялари ёрдамида текширув объектлари ва мақсадларини аниқлаш каби қўшимча вазифалар юклатилди.
Манба: gazeta.uz